Санжар Қувватовни табриклаймиз!

- Чоп этилган вақти: 10:55 | 11.01 2018 йил |
Санжар Қувватовни табриклаймиз!

Бугун “Насаф” клубининг посбони Санжар  Қувватовнинг таваллуд айёми куни. Санжар бугун 28 ёшни қарши олди.

2016 йилга мавсумдан жамоамиз сафида фаолият юритаётган дарвозабон айниқса 2017 йилги мавсумда ўзини нималарга қодирлигини намойиш эта олди. Ўзининг мазмунли ўйини билан жамоамиз мухлисларининг қалбидан чуқур жой олди. Уларнинг ҳурматига ва эътирофига сазовор бўлди.

Посбонимиз ўтган чемпионатнинг 20 учрашувида майдонга тушиб, 1800 дақиқа ҳаракат қилди. Ушбу 20 учрашувнинг 13тасида ўзи қуриқлаган дарвоза даҳлсизлигини сақлашга эришди. Унинг кетма-кет қуруқ серияси 630 дақиқага тенг бўлди.

Ана шундай маҳоратга эга посбонимиз, бугун туғилган кунини нишонламоқда. Бу футболчимиздан барча клубимиз мухлисларининг ҳали умиди катта.

Фурсатдан фойдаланиб, Санжар Қувватовни бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари ҳамда жамоамиз мухлислари номидан қизғин табриклаймиз!

Санжарга аввало мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Доимо футбол ишқибозларининг энг севимли ўйинчиларидан бири бўлиб юришига тилакдошмиз.

Туғилган кун муборак бўлсин Санжаржон!

 

“Насаф” ПФК жамоаси





Яндекс.Метрика