“Ал Файсалий”га янги мураббий тайинланди

- Чоп этилган вақти: 10:53 | 11.01 2018 йил |
“Ал Файсалий”га янги мураббий тайинланди

“Насаф”нинг ОЧЛ-2018 плей-офф босқичидаги рақиби Иорданиянинг “Ал-Файсалий” клубига янги мураббий тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти 2 январ куни расмий хабар берган.

Аввал хабар қилганимиздек, клубга яқинда сербялик 39 ёшли мутахасис Иван Гвозденович ҳам келганди. Аммо клуб раҳбарияти бу қарор билан қониқмаган кўринади. Энди жамоага яна бир мураббий жалб этилди.

Тунислик 47 ёшли мутахасис Набил Куки, бунгача Иордания премьер лигаси пешқадамларидан бири  “Ал-Рамтҳа” жамоасини бошқараётган эди.

Набил Куки футболчилик фаолиятини 1990 йилда бошлаган. У ярим ҳимоячи бўлган. Мураббийлик фаолиятини эса 2011 йилдан бошлаган. Набил Куки 2015 йили Суданнинг “Ал-Ҳилол” клубини Африка чемпионлар лигаси (CAF)да ярим финалга олиб чиққан мураббий ҳисобланади.

“Ал-Файсалий” клубига оид янгиликларни кузатишда давом этамиз.

Манба: voha.uz




Яндекс.Метрика