“Насаф” машғулотларига янги футболчилар қўшилди

- Чоп этилган вақти: 10:47 | 11.01 2018 йил |

Футболчиларимиз янги мавсум тайёргарлигини давом эттирмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳал бўлиб ўтаяпти. Машғулотларга бугундан янги футболчилар ҳам қўшилишди.

Аввал Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Санжар Рашидов бугундан жамоамиз машғулотларига қўшилди. Ўзингизга маълум, Санжар Рашидов ўтган мавсумда, “Сўғдиёна” жамоасида 14та тўп киритган.

Исми шарифи: Санжар Рашидов

Туғилган санаси: 14.07.1993 йил

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Ўйнаган клуби: “Сўғдиёна” жамоаси

Шунингдек машғулотларда тожикистонлик футболчи ҳам иштирок этмоқда. Бу футболчи Душанбенинг “Истиқлол” жамоасида ва Тожикистон миллий терма жамоасида тўп тепган.

Исми шарифи: Жаҳонгир Алиев

Туғилган санаси: 14.07.1996 йил

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Ўйнаган клуби: “Истиқлол” (Душанбе)

Эртага жамоамиз машғулотларига яна янги футболчилар қўшилиши кутилмоқда. Шунингдек сербиялик ҳужумчимиз Драган Черан ҳам эртадан машғулотларга киришади.

Манба: fcnasaf.uz




Яндекс.Метрика