ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ-2018. “СЕВИНЧ” ЯРИМ ФИНАЛДА!

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ-2018. “СЕВИНЧ” ЯРИМ ФИНАЛДА!

“Севинч” бугун Ўзбекистон Кубогининг чорак финали жавоб учрашувини Фарғонанинг “Нефтчи W” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашув кутилганидек тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтди. Ёмғир остида кечган учрашувни жамоамиз кўтаринки руҳда ўтказди ва  фарғоналик футболчи қизлар дарвозасига жавобсиз тўққизта гол киритишди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқасида тўпурар ҳужумчимиз Нилуфар Қудратова томонидан тезкор гол киритилди. Ҳужумчимиз бугун тўрт марта рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди. Яна бир тўпурар ҳужумчимиз Гулзода Амирова учрашувда учта гол киритиб, хет-трик қайд этди. Ўйинда Мафтуна Панжиева ва Мафтуна Шойимовалар ҳам ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди.

Шундай қилиб, “Севинч” чорак финалнинг иккала ўйинида ҳам “Нефтчи W” жамоасини йирик ҳисобда, ишончли тарзда мағлуб этди.

Бу билан жамоамиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ярим финалдаги рақибимиз эртага, 1 ноябр куни бўладиган қуръа орқали маълум бўлади.

Футболчи қизларимиз бу ютуқ билан самимий табриклаб қоламиз!

 

 

XVII Ўзбекистон кубоги, 1/4 финали жавоб учрашуви

“СЕВИНЧ” – “НЕФТЧИ W  9:0 (7:0)

31.10.2018. “Геолог” стадиони. 15:00да

 

Бош ҳакам: Шуҳрат Ражабов  (Бухоро)

Қанот ҳакамлари: Кристина Середа, Акмал Ғиёсов

Захира ҳаками: Наим Қосимов (Қарши)

Назоратчи – Олег Рубаков (Тошкент)

 

Дастлабки учрашув: «Нефтчи W” – “Севинч” 0:6

 

 Голлар: Нилуфар Қудратова, 1’-1:0, 11’-2:0, 24’-5:0, 69’-9:0, Мафтуна Панжиева, 13’-3:0, Гулзода Амирова, 23’-4:0, 26’-6:0, 30’-7:0, Мафтуна Шойимова, 66’-8:0.

 

“Севинч”: 1.Лайло Тилавова (16.Мафтуна Жонимқулова, 46), 6.Феруза Бобохўжаева (19.Сўғдиёна Алламуродова, 58), 7.Олия Ахмедова (с) (20.Шодия Тошева, 46), 9.Мафтуна Шойимова, 10.Гулзода Амирова, 15.Шахноза Қурбонова (18.Шахноза Юсупова, 68), 17.Танзиля Зарбиева, 23.Мафтуна Панжиева, 27.Лайло Шодиева, 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 8.Маржона Тўраева, 13.Дурдона Алиева, 14.Лайло Тошева.

 

“Нефтчи W”: 33.Мавлуда Хўжаева, 3.Нигора Муйдинова (с) (10.Мадина Маъруфжонова, 70), 4.Мухлиса Қосимова, 7.Умида Умарова, 8.Зархумор Неъматова, 9.Ситорахон Нишонова, 11.Фаричехра Абдувохидова, 13.Мафтуна Раъманова, 14.Мухлиса Отақўзиева (18.Ирода Оразбоева, 62), 17.Ҳилола Обиджонова, 19.Қизларой Иброҳимова.

Захира: 6.Гўзал Тўрақулова.