Зафар Холмуродовни табриклаймиз!

Зафар Холмуродовни табриклаймиз!

Бугун “Насаф” жамоасининг ўтмишдаги афсонавий ҳужумчиси ва айни пайтда ёшларимиз жамоасига устозлик қилаётган – Зафар Холмуродов туғилган кунини нишонламоқда.

“Насаф”нинг миллий чемпионатимизда ўз ўрнига эга бўлишида ва жамоамизнинг ютуқларига унинг қўшган ҳиссаси салмоқлидир. Зафар Холмуродов “Насаф” таркибида тўп тепиб, 181 марта дарвозаларни ишғол қилган. Моҳир ҳужумчи, 2000 йилги мавсумда 30та гол уриб, мамлакатимиз энг кўп гол киритган футболчисига айланган. Унинг ҳужумчи сифатида клубимизда ўрнатган рекордини, ҳозирча ҳеч бир ҳужумчимиз такрорлай олгани йўқ.

«Насаф»нинг афсонасига айланган - Зафар Холмуродов бугун 42 ёшга тўлди.

Клубимиз раҳбарияти, мураббийлари ва барча футболчилари ҳамда ишқибозлар номидан Зафар Холмуродовни бугунги туғилган куни билан самимий қутлаймиз. Унга мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Мураббийлик фаолиятида улкан ютуқлар тилаб қоламиз.

Туғилган кун муборак бўлсин!

“Насаф” ПФК жамоаси