Ёшлар лигаси. "Насаф" сафарда “АГМК”ни мағлуб этди

Ёшлар лигаси. "Насаф" сафарда “АГМК”ни мағлуб этди

Ёшларимиз  26-тур учрашувини сафарда, “АГМК” жамоасига қарши ўтказишди. Учрашув қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтди.

Ҳимоячиларимизнинг йўл қўйган қўпол хатосидан унумли фойдаланган майдон эгалари, 13-дақиқада ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Голга Камронбек Абдулхамидов муаллифлик қилди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Шерзод Темиров оарадаги ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Дастлабки бўлимда жамоамиз ҳисобни ошириш учун қулай вазиятлар яратишди, аммо имкониятлардан фойдлана олишмади. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 66-дақиқасида жамоамиз ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Жаримадан ошириб берилган тўпни Самандар Шукруллаев дарвозага жойлаб қўйди – 1:2.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Бу ҳужумлар орқали голли вазиятлар ҳам яратилди. Аммо дарвозаларга бошқа голлар киритилмади.

Шундай қилиб, ёшларимиз сафарда “АГМК” ёшларини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Жамоамиз энди навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказишади. Учрашув 22 октябр куни бўлиб ўтади.

Ғалаба муборак!

 

 

Ёшлар лигаси, 26-тур

“АГМК” – “НАСАФ” 1:2 (1:1)

18.10.2018. “Металлург” стадиони. 15:00да

 

Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов (Тошкент), Ҳусниддин Уролов, Ҳумоюн Аллоёров, Сардор Миродилов (Тошкент вил.)

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент)

 

 

Голлар: Камронбек Абдулхамидов, 13’-1:0  -  Шерзод Темиров, 15’-1:1, Самандар Шукруллаев, 66’-1:2

 

 

“АГМК”: 99.Низомиддин Зиявутдинов (с), 3.Фарход Имомов (2.Элдорбек Бегимов, 4), 4.Авазбек Мамажонов (9.Авазжон Раҳматуллаев, 79), 5.Шахзодбек Алақулов, 7.Лазизбек Муҳаммаджонов, 8.Сардор Абдунабиев (21.Сунатилло Абдуғаниев, 72) 10.Жасурбек Умаров, 11.Шахбоз Умаров, 18.Камронбек Абдулхамидов, 19.Шуҳрат Иноятов (13.Маликшоҳ Расулов, 65), 20.Азамат Жумабоев.

Захира: 25.Нодир Шабонов, 6.Асадбек Собиров, 14.Отабек Шерғозиев.

 

 

“Насаф”: 1.Умиджон Эргашев, 4.Жўрабек Маннонов (с), 5.Темур Комилжонов, 7.Шерзод Темиров (6.Жаҳонгир Қурбонбоев, 60), 15.Шерзод Насруллаев, 16.Отабек Комилжонов (18.Искандар Шодмонов, 90+2) 17.Муҳриддин Зоиров (96.Дадажон Маматқулов, 80), 22.Маъруф Жумаев, 28.Сардор Саъдуллаев, 32.Илҳомжон Алижонов, 34.Самандар Шукруллаев.

Захира: 65.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 14.Алижон Ахматов.

 

Огоҳлантириш: Азамат Жумабоев (64), Сунатилло Абдуғаниев (83) - Жўрабек Маннонов (28).