Ёшлар лигаси. “Насаф” “Қўқон-1912” дарвозасига жавобсиз тўртта гол киритди

Ёшлар лигаси. “Насаф” “Қўқон-1912” дарвозасига жавобсиз тўртта гол киритди

Ёшларимиз бугун 28-тур учрашувида “Қўқон-1912” жамоаси ёшлари билан баҳслашди.

Учрашув кескин курашларга ва қизиқарли воқеаларга бой бўлди. Дастлабки дақиқалардан майдонда устунликка эга бўлган жамоамизнинг ташкил этган ҳужумлари самара бермади. Шунингдек меҳмонларнинг кўрсатган ўйинидан ҳам ижобий натижани қўлга киритиш ниятида келганлиги сезилиб турди.

Дастлабки бўлимнинг 41-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси тўпни қўли билан ўйнади. Натижада учрашув ҳаками жамоамизга 11 метрлик жарима тўпи тепишни кўрсатди. Пенальтини ҳужумчимиз Шерзод Темиров бехато амалга ошириб, жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:0. Ҳисоб очилгач қолган дақиқалар асабий кечди. Оқибатда ўзаро тортишиб қолган Фирдавс Асадов билан Жўрабек Манноновлар 42-дақиқада майдондан четлатилди. Жамоалар майдонда ўн кишидан бўлиб қолишди. 45-дақиқада яхши ўйин кўрсатаётган футболчимиз Акмал Мозговой жароҳат олиб, ўз ўрнини Отабек Комилжоновга бўшатиб беришга мажбур бўлди.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳам иккала жамоа ўзаро курашда бўш келишмади. Майдонда ҳақиқий жанг давом этди. Аммо рақибига нисбатан анча тартибли ва мазмунли ҳаракат қилган футболчиларимиз рақиб дарвозасига яна учта тўп киритишга муваффақ бўлди.

76-дақиқада Шерзод Темиров ҳисобни 2:0га оширган бўлса, 80-дақиқада Илҳомжон Алижонов ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Ўйиннинг қўшиб берилган дақиқасида Шерзод Темиров ўзининг учрашувдаги учинчи голини киритиб, ҳисобни йирик 4:0га ўзгартирди. Ҳужумчимиз бу билан бугун хет-трик қайд этди. Учрашув шу ҳисоб билан якунига етди.

Шундай қилиб, ёшларимиз кетма-кет учинчи ғалабасини нишонлашди.

Ёшларимиз навбатдаги 29-тур учрашувини ўз майдонида ўтказади. 3 ноябр куни “Нефтчи” ёшлари билан баҳс бўлади. Ўринбосарларимизга бу учрашувда ҳам омад ва зафар тилаб қоламиз.

 

 

Ёшлар лигаси, 28-тур

“НАСАФ” – “ҚЎҚОН-1912” 4:0 (1:0)

31.10.2018. Ёшлар қароргоҳи майдони. 15:00да

 

Ҳакамлар: Элёр Турсунов (Бухоро), Зуфар Элибоев, Элнур Дониёров, Жасур Бўриев (ёрдамчи ҳакамлар Қарши)

Назоратчи: Ноил Лутфуллин (Тошкент)

 

 

Голлар: Шерзод Темиров, пен.42’-1:0, 76’-2:0, 90+1’-4:0,Илҳомжон Алижонов, 80’-3:0.

 

“Насаф”: 65.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 4.Жўрабек Маннонов (с), 6.Илҳомжон Алижонов, 7.Ойбек Бозоров, 9.Шерзод Темиров, 15.Шерзод Насруллаев, 17.Муҳриддин Зоиров (35.Алижон Ахматов, 46), 19.Темур Комилжонов, 20.Акмал Мозговой (16.Отабек Комилжонов, 45), 22.Маъруф Жумаев (43.Искандар Шодмонов, 80), 38.Сардор Саъдуллаев.

Захира: 14.Абдувоҳид Неъматов, 44.Жаҳонгир Қурбонбоев.

 

“Қўқон-1912”: 71.Сарвар Каримов (12.Муҳаммадали Собиров, 83), 8.Иброҳим Ғофуров (с), 10.Иброҳим Мухторов, 14.Фирдавс Асадов, 17.Дилшод Баратов (85.Иброҳимжон Усмонов, 81), 18.Достон Мелиқўзиев (4.Шукур Мўминов, 81), 23.Бехруз Садиллоев, 26.Исмоил Толипов, 70.Сардорбек Исоқов (11.Муслим Қурбонов, 57), 96.Аюбхон Абдураҳимов, 98.Савелий Абрамов (9.Рамз Исақов, 81),

97.Дониёр Тўлашев.

Захира:

 

 

Огоҳлантириш: Шерзод Насруллаев (39) - Достон Мелиқўзиев (90), Дилшод Баратов (42).

 

 

Четлатиш: Жўрабек Маннонов (42) – Фирдавс Асадов (42)