Ёшлар лигаси. “Насаф” – “Нефтчи” 1:3

Ёшлар лигаси. “Насаф” – “Нефтчи” 1:3

Ёшларимиз бугун 29-тур доирасидаги учрашувни “Нефтчи” жамоаси ёшларига қарши ўтказишди.

Учрашув кескин курашларга ва қизиқарли воқеаларга бой бўлди. Учрашув тенг курашлар остида кечган бўлсада, ҳисобда бу акс этмади. “Нефтчи” ёшлари ўзлари яратган вазиятларни голга айлантира олди.

Учрашувнинг 5-дақиқасида Муродбек Бобожонов ҳисобни очишга эришди – 0:1. Бу голга жамоамиз 35-дақиқада жавоб қайтарди. Голни Акмал Мозговой киритди. Дастлабки бўлим шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлим янада кескинроқ кечди. Ҳисобни ошириш учун кетма-кет ҳужумлар ташкил этилди. Меҳмонлар эса ҳимояга кўпроқ эътибор бериб, қарши ҳужумларда ҳаракат қилди. Бу уларга самара берди ва яна икки марта дарвозамизга тўп киритишга эришди. “Нефтчи” ёшларининг бу голларигаХуршидбек Асқаралиев ва Достонжон Рашидовлар муаллифлик қилишди.

Ёшларимиз қанча уринишмасин ҳисобни қисқартира олишмади.

Шундай қилиб, ёшларимиз кетма-кет уч ғалабадан сўнг, мағлубиятга учради.

Ёшларимиз энди навбатдаги 30-тур учрашувини сафарда ўтказади. 9 ноябр жума куни “Қизилқум” ёшлари билан баҳс бўлади.

 

 

Ёшлар лигаси, 29-тур

“НАСАФ” – “НЕФТЧИ”  1:3 (1:1)

03.11.2018. Ёшлар қароргоҳи майдони. 15:00да

 

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов (Тошкент), Артём Калинин, Фарход Усмонов, Наим Қосимов (ёрдамчи ҳакамлар Қаршидан)

Назоратчи: Радик Серазитдинов (Тошкент)

 

 

Голлар: Акмал Мозговой, 35’-1:1  -  Муродбек Бобожонов, 5’-0:1, Хуршидбек Асқаралиев, 62’-1:2, Достонжон Рашидов, 71’-1:3.

 

 

“Насаф”: 1.Умиджон Эргашев, 6.Жаҳонгир Қурбонбоев (43.Искандар Шодмонов, 89), 9.Шерзод Темиров (7.Алпомиш Миров, 85), 15.Шерзод Насруллаев (14.Алижон Ахматов, 73), 17.Муҳриддин Зоиров, 19.Темур Комилжонов (16.Отабек Комилжонов, 85), 20.Акмал Мозговой (35.Жамшид Абдуллаев, 89), 22.Маъруф Жумаев, 32.Илҳомжон Алижонов (с), 34.Самандар Шукруллаев (4.Нурбек Ботиров, 86), 38.Сардор Саъдуллаев.

Захира: 65.Машҳуржон Муҳаммаджонов.

 

“Нефтчи”: 80.Шухратилло Раҳмонов, 3.Муродбек Бобожонов (8.Исломбек Каримов, 46), 4.Жамшид Қобулов, 6.Достонжон Рашидов, 7.Ислом Тошпўлатов (15.Ибоджон Абельфазов, 79), 9.Шахзодбек Усмонов, 10.Хуршид Асқаралиев (11.Нодир Тўланов, 63), 18.Абдужалил Маназаров, 26.Бобурбек Исроилов, 32.Миржамол Неъматов (22.Илҳомжон Ибрагимов, 67), 44.Авазхон Маматхўжаев (20.Дилёрбек Ирматов, 46).

Захира: 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 23.Абдураҳмон Абдулхақов.

 

 

Огоҳлантириш: Акмал Мозговой (65), Илҳомжон Алижонов (85)  -  Ислом Тошпўлатов (40).