“Таэквондо-ИТФ” бўйича вилоят очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди

“Таэквондо-ИТФ” бўйича вилоят очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 2-июн куни Қамаши туманидаги қурилиш саноат касб-ҳунар коллежида вилоят таэквондо-ИТФ федерацияси томонидан 1-июн ”Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан вилоят очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақага Қарши шаҳри, Қарши тумани, Косон тумани, Касби тумани ҳамда Самарқанд вилоятидан ташриф буюрган  300 дан  ортиқ (шундан 80 нафар қизлар ) яккакурашчилар  18 та вазн  тоифаларида ўз маҳоратларини  синовдан ўтказишди.

Қизиқарли баҳсларга бой бўлган вилоят биринчилигида умумжамоа ҳисобида  Илёс Исломов мураббийлигидаги  Қамаши туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби 1ўринни эгаллаган бўлса,                     Қарши шаҳри ҳамда Қарши туманиларининг ёш таэвондочилари 2 ва 3- ўринларни қўлга киритишди.

Юқори савияда ташкил этилган  мусобақада  вилоят таэквондо-ИТФ федерацияси  томонидан ғолиб ва совриндорларга диплом ва меддаллар, шунингдек қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Фахриддин Чориев