Суперлига U-18. ”Қўқон-1912” 8:0 ҳисобида мағлуб этилди

Суперлига U-18. ”Қўқон-1912” 8:0 ҳисобида мағлуб этилди

Бугун U-18  жамоамиз навбатдаги 18-тур учрашувини ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашув кутилганидек жамоамиз ташаббуси билан бошланди. Дастлаб ташкил этилган ҳужумларнинг бирида, яъни 11-дақиқада “Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Муроджон Ғанижонов ўйинчимизни жарима майдончаси яқинида қўполлик билан тўхтатиб қолди. Жамоамиз бу орқали жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жаримани Шоҳмалик Комилов чиройли тарзда амалга ошириб, голга айлантирди – 1:0.

33-дақиқада Жамшид Абдуллаев ҳисобни 2:0га оширди, у ўнг қанотдан жарима майдонига кириб борди ва ўткир бурчакдан дарвозани аниқ нишонга олди – 2:0. Биринчи бўлимнинг сўнгги сонияларида ташкил этилган ҳужумни Жавоҳир Шокиров гол билан якунлади – 3:0. Бу билан тўпурар ҳужумчимиз ўзининг 13-голини, жамоамизнинг эса мавсумдаги 60-голини киритди. Дастлабки бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим голларга бой бўлди. 59-дақиқада майдонга тушган яна бир тўпурар футболчимиз Алпомиш Миров 60, 64, 69 ва 90-дақиқаларда тўртта голга муаллифлик қилди ва бугунги учрашувда покер қайд этди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган яна бир ўйинчимиз Егор Кондртаюк эса 71-дақиқада ҳисобни 7:0га ўзгартирган эди.

 

Шундай қилиб, жамоамиз “Қўқон-1912” жамоаси дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритиб, жуда йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ғалаба муборак бўлсин!

Жамоамиз навбатдаги 19-тур учрашувини ҳам ўз майдонида ўтказади. 3 ноябр шанба куни “АГМК” жамоаси меҳмонимиз бўлади.

Ёшларимизга бу учрашувда ҳам омад тилаб қоламиз.

 

 

Суперлига U-18, 18-тур

“НАСАФ” – “ҚЎҚОН-1912” 8:0 (3:0)

27.10.2018. Ёшлар қароргоҳи майдони, 15:00да

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Артём Калинин, Фарҳод Усмонов, Комилжон Расулов (барчаси Қаршидан)

Назоратчи: Константин Смирнов (Қарши)

                    

Голлар: Шоҳмалик Комилов, 12’-1:0, Жамшид Абдуллаев, 32’-2:0, Жавоҳир Шокиров, 44’-3:0, Алпомиш Миров, 60’-4:0, 64’-5:0, 69’-6:0, 90’-8:0, Егор Кондратюк, 71’-7:0

 

 

“Насаф”: 1.Абдувоҳид Неъматов (31.Амирбек Лутфуллаев, 67), 4.Наврўз Саидов, 5.Алибек Давронов, 8.Шоҳмалик Комилов (9.Наврўз Сафаров, 73), 10.Жамшид Абдуллаев (20.Абдулла Мияссаров, 54),  11.Жавоҳир Шокиров (14.Шахбоз Нуриддинов, 69), 15.Ҳусаин Норчаев (6.Егор Кондратюк, 59), 16.Жасур Жумаев (с), 18.Ислом Баратов, 27.Абубакр Ризо Турдалиев (7.Жўрабек Довуров, 76),  33.Сардор Тўраев (22.Алпомиш Миров, 59).

Захира:

 

 

 

“Қўқон-1912”: 12.Муҳаммаджон Собиров (с) (1.Шохжаҳон Исроилов, 69), 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 3.Музаффар Иброҳимжонов, 4.Муроджон Ғанижонов, 5.Аббос Мирзаусмонов, 6.Муҳаммажхамид Қўлдошев, 7.Бекзод Алиев, 8.Рашидхон Нурматов, 9.Асадбек Комилов, 10.Мусабек Ҳосилов (15.Шохруҳ Бурхонов, 67), 11.Бобурмирзо Абдураупов (14.Асадбек Юлдашев, 46) (13.Абдувосит Абдурашидов, 67).

Захира: 13.Абдувосит Абдурашидов,.

 

 

Огоҳлантириш: Шоҳмалик Комилов (72) -  Муроджон Ғанижонов (11).