ШАХНОЗА ҚУРБОНОВАНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

ШАХНОЗА ҚУРБОНОВАНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Бугун ёш ва иқтидорли ярим ҳимоячимиз Шахноза Қурбонова ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда. Футболчимиз бир неча йиллардан буён жамоамиз сафида тўп тепиб, ютуқларимизга муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

Шахноза шунингдек мамлакатимиз U-19 аёллар терма жамоасининг ҳам аъзоси ҳисобланади.

Футболчимизни бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари номидан самимий табриклаймиз. Унга аввало мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Жамоамиз сафида кўп вақт тўп тепиб, катта чуққиларни забт этишига тилакдошмиз.

Туғилган куни қутлуғ бўлсин!

 

“Севинч” ПФК жамоаси