“СЕВИНЧ”НИНГ I БОСҚИЧ, I ДАВРА САРҲИСОБИ

“СЕВИНЧ”НИНГ I БОСҚИЧ, I ДАВРА САРҲИСОБИ

Аёллар ўртасидаги XXV Ўзбекистон чемпионатининг I босқич I давра учрашувлари якунига етди.

Иккинчи давра учрашувлари 1 июндан бошланади.

Ўз тарихида ўн икки карра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган Қаршининг “Севинч” жамоаси бу йилги чемпионатнинг I босқич, илк даврасида қандай натижаларга эришди?

Статистик маълумотларни тақдим этишдан аввал бу йилги чемпионат формати ҳақида қисқача изоҳ бериб ўтамиз. Бу йилги аёллар ўртасидаги Суперлига ўзгача форматда ўтмоқда. Суперлигада иштирок этаётган 15та жамоа икки (“Шарқ” ва “Ғарб”) худудига бўлинган ҳолда ўзаро куч синашмоқда. Бу гуруҳлардан энг кучлилар, яъни тўртадан жамоа II босқичда чемпионлик учун кураш олиб боради. Қолган жамолар суперлигада жон сақлаш учун ўзаро баҳслар олиб боришади. Бу йилги Coca-Cola Суперлига иштирокчиларидан фақат “Қўқон-1912” жамоасининг аёллар жамоаси йўқ. Шу туфайли “Шарқ” худудида жамоалар сони еттида бўлиб қолган.

Жамоамизга оид статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

“Севинч” биринчи даврани 21 очко билан, 1-ўринда якунлаганидан хабардорсиз. Қуйида умумий маълумотларга эътибор беринг.

 

Жами ўйинлар: 7та

Ғалаба: 7та

Дуранг: йўқ

Мағлубият: йўқ

Урилган голлар: 39та

Ўтказилган голлар: 1та

Сариқ карточкалар: 7та

Қизил карточкалар: йўқ

Жами қўлга киритилган очколар: 21та

 

Натижаларни уй-сафар кесимида таҳлил қиламиз.

Бу ижобий натижаларимизда кимлар кўпроқ жонбозлик кўрсатди? Бу саволга қуйидаги маълумотлардан билиб олишингиз мумкин.

Энг кўп майдонга тушган футболчиларимиз еттилиги:

Танзиля Зарбиева – 7та ўйин – 616 дақиқа

Мафтуна Шойимова – 7та ўйин – 598 дақиқа

Уғилой Қучқарова – 7та ўйин – 561 дақиқа

Мафтуна Панжиева – 7та ўйин – 549 дақиқа

Малика Бурханова – 7та ўйин – 547 дақиқа

Нилуфар Қудратова – 6та ўйин – 540 дақиқа

Рушания Сафина  – 7та ўйин – 526 дақиқа

 

“Севинч” биринчи давра якунига кўра, чемпионатда иштирок этаётган 15 жамоа орасида энг кўп – 39та гол киритган жамоа ва ўз дарвозасидан энг кам – 1та гол ўтказган жамоа бўлиб турибди. Жамоамиз футболчилари биринчи даврада 2та пенальти тепишган, булар аниқ амалга оширилган. Футболчиларимиздан Нилуфар Қудратова ва Мафтуна Шойимовалар ҳозирча жамоамиз тўпурарлар рўйхатини бошқариб боришмоқда. Дастлабки даврада жамоамиз энг йирик 9:0 ҳисобини қайд этган.

 

Тўпурарларимиз:

 

Нилуфар Қудратова – 7та

Мафтуна Шойимова – 7 (1)та

Рушания Сафина – 6 (1)та

Малика Бурханова – 5та

Мафтуна Панжиева – 5та

Дилрабо Асадова – 4та

Шахноза Қурбанова – 3та

Лайло Шодиева – 1та

Гулзода Амирова – 1та

 

 

Ўтказиб юборилган голлар:

 

Лайло Тилавова – йўқ

Мафтуна Жонимқулова – йўқ

Ангелина Полюшкевич – 1та

 

Эслатиб ўтамиз, “Севинч” иккинчи давранинг илк учрашувини ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо W”  жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 1 июн шанба куни бўлади.

 

Манба: pfcsevinch.uz