“СЕВИНЧ” ТАЙЁРГАРЛИКНИ ДАВОМ ЭТТИРМОҚДА

“СЕВИНЧ” ТАЙЁРГАРЛИКНИ ДАВОМ ЭТТИРМОҚДА

Жамоамиз 15 апрелда бўлиб ўтган 1-тур учрашувдан қисқа таътилга чиққан эди. Футболчиларимиз ушбу таътилдан сўнг, 27 апрел куни ўз қароргоҳида йиғилди ва навбатдаги 2-тур учрашувига тайёргарликни бошлади.

Тайёргарлик машғулотларида аксарият футболчиларимиз иштирок этишмоқда. Фақат, мамлакатимизнинг U-19 терма жамоасига жалб этилган, Ангелина Полюшкевич, Шахноза Қурбонова ва Лайло Шодиевалар каби футболчиларимиз машғулотларда қатнашаётгани йўқ. Ушбу футболчиларимиз 2 май куни клубимиз ихтиёрига етиб келишади.

Ўтган йил жароҳат олиб, анча вақт сафдан чиққан тажрибали ярим ҳимоячимиз Севара Нормуродова ҳам якка машғулотларга киришди. Моҳир ўйинчимиз тезроқ майдонга қайтиш учун зарур машқларни астойдил бажармоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Севинч” 4 май шанба куни ўз майдони – “Геолог” стадионида навбатдаги 2-тур учрашувини Бухоронинг “Бухоро W” жамоасига қарши ўтказади. Бу йилги илк уй учрашуви соат 16:00да бошланади. Ўйиндан олдин эса янги футбол мавсумининг тантанали очилиш маросими ўтказилади.

Қуйидаги суратларда бугунги машғулотга оид айрим жараёнлар акс эттирилган.

 

pfcsevinch.uz