"СЕВИНЧ": ФУТБОЛЧИЛАРИМИЗ ТЕРМА ЖАМОАМИЗ ЮТУҒИГА ЎЗ ҲИССАЛАРИНИ ҚЎШИШДИ

"СЕВИНЧ": ФУТБОЛЧИЛАРИМИЗ ТЕРМА ЖАМОАМИЗ ЮТУҒИГА ЎЗ ҲИССАЛАРИНИ ҚЎШИШДИ

Ўзингизга маълум, Қирғизистонда бўлиб ўтган U-19 терма жамоалар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 1-босқич саралаши якунига етди.

Унда мамлакатимизнинг U-19 терма жамоаси футболчи қизлари барча учрашувларда зафар қучишиб, гуруҳда 1-ўринни эгаллашди.

Мазкур терма жамоамиз таркибида “Севинч”нинг беш нафар футболчиси иштирок этди, булар Шахноза Қурбонова, Сўғдиёна Алламуродова, Лайло Тошева, Лайло Шодиева  ва Севара Нуруллаевалардир. Шунингдек «Севинч-2» жамоамиз устози Гулнора Тўраева ҳам мураббийларга ёрдам берди. Вакилларимиз   қўлга киртилган муваффақиятга ўз ҳиссаларини қўшишди.

Терма жамоамиз  илк учрашувда Гуам терма жамоасини 8:0 ҳисобида, Мальдив ороллари терма жамоасини 20:0 ҳисобида, БАА терма жамоасини  ва мусобақа мезбонлари – Қирғизистон терма жамоасини  бир хил,  3:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Гуам билан бўлган учрашувда, футболчиларимиздан  Шахноза Қурбонова (3та), Сўғдиёна Алламуродова (2та) ва Лайло Тошевалар гол киритишди.

Мальдив ороллари терма жамоаси билан бўлган учрашувда футболчиларимиздан  Лайло Шодиева (5та), Шахноза Қурбонова ва  Лайло Тошевалар эса биттадан ўз ҳисобларига голлар ёздириб қўйишди.

БАА терма жамоаси билан бўлган учрашувда Шахноза Қурбонова (2та) гол киритди.

Қирғизистон терма жамоаси билан бўлган учрашувда эса, футболчи қизимиз Шахноза Қурбонова учрашувдаги биринчи голга муаллифлик қилди.

Шундай қилиб, “Севинч” жамоаси футболчилари  ўз ўйинлари ва голлари билан халқаро мусобақада,  юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишди.

Терма жамоамизнинг кейинги ўйинларида ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

 

Манба: pfcsevinch.uz