Рўзиқул Бердиевни табриклаймиз!

Рўзиқул Бердиевни табриклаймиз!

“Насаф” деганда бир инсонни унинг ёнига қўшмасдан гапириб бўлмайди. Бу инсон ҳам “Насаф”сиз ҳаётини тасаввур қила олмайди. Бу мақомга у фақат ўзининг меҳнати ва фидоийлиги билан сазовор бўлган.

Бугун мана шундай инсон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар устози, “Насаф” жамоасининг бош мураббийи - Рўзиқул Бердиев 47 ёшга тўлди.

У 1997 йилдан бери “Насаф” билан бирга. 2008 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаб мураббийлар штабига қўшилди. Рўзиқул Бердиев, “Насаф” сафида 314 марта майдонга тушган футболчи ва жуда кўп мавсумда жамоага сардорлик ҳам қилган.

Бердиев шунингдек 408 марта майдонга тушиб, мамлакатимизда энг кўп майдонга тушган фахрий футболчилар қаторида ҳам туради. Рўзиқул Бердиев“Насаф” клуби бош мураббийилигида чемпионатимизда 4та бронза ва 1та кумуш медал қўлга киритилди. Шунингдек, жамоамиз яна бир мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубогида ҳам зафар қучди. 4 марта эса Ўзбекистон Кубоги финалчиси бўлди. 3 марта Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи бўлган Бердиев, 5 марта Осиё Чемпионлар лигасида “Насаф” бош мураббийи сифатида иштирок этди. Саъдуллаевич бош мураббийлик фаолиятида уч карра мамлакатимизнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилган. «Насаф»ни миллий чемпионатимизда 177 марта майдонга бошлаб тушган Бердиев, 106 марта рақибларини доғда қолдирди. Бердиев ҳақида бунданда кўп ижобий фикрларни айтиш мумкин.

“Насаф” ПФК раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда воҳалик футбол ишқибозлари номидан у кишини бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. Рўзиқул Саъдуллаевичга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Оила аъзолари бахтига ва барча футбол мухлислари бахтига доимо бор бўлинг! Сиз бизнинг ардоқли кишиларимиздан бирисиз! Зафарли ғалабаларда хамиша бирга бўлайлик! Тилагимиз, ҳар доим шундай элимиз ардоғида бўлинг!

 

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

 

“Насаф” ПФК жамоаси