Рўзиқул Бердиев: “Тайёргарликни пойтахтда давом эттирамиз”

Рўзиқул Бердиев: “Тайёргарликни пойтахтда давом эттирамиз”

Янги мавсум бошланишига ҳам бир ойдан камроқ вақт қолди. Суперлигада иштирок этувчи барча жамоалар тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказишмоқда.
“Насаф” бош мураббийи Рўзиқул БЕРДИЕВ клуб матбуот хизматига  янги мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида гапирди.

6 февраль куни тайёргарликнинг 3-босқичини бошлагандик. Асосий таркибни тарк этган тажрибали футболчилар ўрнига футбол мактабимиз тарбияланувчиларига ишонч билдирмоқдамиз. Жамоамиз таркибига Муборакнинг «Машъал» жамоасидан Ҳумоюн Муртозаев ва Сардор Абдурайимов, ўринбосарлар таркибидан Ойбек Бозоров, Журабек Маннонов, Абдувоҳид Неъматовлар ҳам асосий таркиб билан машғулотларни давом эттиришмоқда.

-Одатда "Насаф"нинг мавсум олди йиғинларни бир неча йилдан буён хорижда амалга оширилар эди. Бу йилги ўқув-машғулот йиғинини жамоа асосан ўз қароргоҳида ўтказмоқда...

-Дастлаб ўқув-машғулот йиғинларини хорижда ўтказишни режалаштиргандик. Бироқ етакчи футболчиларимизнинг биз билан ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмаётганлиги туфайли раҳбарият билан келишган ҳолда тайёргарликни Қаршида ўтказишга қарор қилдик.
Тайёргарлигимизнинг 3-босқич 2-қисмини пойтахтда давом эттирамиз. Эртага, яъни 13 февраль куни Тошкентда «Бухоро» жамоаси билан назорат учрашуви бўлиб ўтади. 15 февраль куни эса футболчиларимиз жисмоний ҳолати бўйича норматив топширадилар. Шунингдек, 17 – 21 февраль кунлари ҳам назорат учрашувлари режалаштирилган. Ўқув-машғулотларининг  3-босқчи 21 февралда  ўз якунига етади.