Рўзиқул Бердиев: “Рақибимизга кўпроқ ҳужум уюштиришга имкон бериб, қарши ҳужумларда жазоладик”

Рўзиқул Бердиев: “Рақибимизга кўпроқ ҳужум уюштиришга имкон бериб, қарши ҳужумларда жазоладик”

“АГМК” – “Насаф” учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдирди.

 

Рўзиқул Бердиев: - Бугун тартибли ўйин намойиш этдик. “АГМК” жамоаси кейинги ўйинларда кетма-кет муваффақиятга эришаётган эди. Бугун ҳам биз рақибимиздан кўпроқ тўпга эгалик қилиб, ҳужумкор ўйин намойиш этишини кутган эдик. Шу боис кўпроқ ҳимояга эътибор қаратиб, қарши ҳужумларда ҳаракат қилдик. Бугунги ўйинга тузган режамиз амалга ошди. Бугун рақибимизни кўпроқ олдинга ўтишига имкон бериб, ўзимиз иккинчи жамоа сифатида ҳаракат қилдик. Футболчиларимиз бу кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди. Бунинг эвазига бугун ғалабага эришдик.