Pepsi Суперлига. “Насаф” - “Қўқон-1912”. Превью

Pepsi Суперлига. “Насаф” - “Қўқон-1912”. Превью

“Насаф” Pepsi Суперлиганинг иккинчи босқич, иккинчи даврасининг илк 28-тур учрашувини ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув 1 ноябр пайшанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионимизда соат 18:00да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар шу пайтгача миллий чемпионатимизда ўзаро 19 марта туқнаш келишган. Шундан 13 учрашувда жамоамиз ғалаба қозонган. 4 учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Ўзаро учрашувларнинг иккитасида дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида 37-20. Бўлиб ўтган учрашувларда жамоамиз 41 очкони қўлга киритган. “Қўқон-1912” жамоаси эса 14 очкога эга бўлган.

Қаршида ўтган ўзаро учрашувларга оид

Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувлар тарихига назар ташласак, қизиқарли фактларга дуч келамиз. Бу жамоалар шу пайтгача Қаршида жами 9 марта ўзаро куч синашган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг барчасида жамоамиз ғалабага эришган. Қаршидаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга жами 31та гол киритилган. Тўплар нисбати 26:5ни ташкил этмоқда.

Қаршида бўлиб ўтган барча учрашувлар

23.07.2018. “Насаф” – “Қўқон-1912” 1:0

06.08.2017. “Насаф” – “Қўқон-1912” 3:0

15.04.2016. “Насаф” – “Қўқон-1912” 1:0
02.04.2015. “Насаф” – “Қўқон-1912” 3:0
18.06.2003. “Насаф” – “Қўқон-1912” 4:0
24.08.2002. “Насаф” – “Қўқон-1912” 4:1
19.04.2000. “Насаф» - “Темирйўлчи” 3:1
11.09.1999. “Насаф» - “Темирйўлчи” 3:2

02.10.1998. “Насаф” – “Темирйўлчи” 4:1


Ўзаро учрашувлардаги йирик ҳисоблар

Жамоамизнинг ўзаро учрашувларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Қўқон-1912”да бу кўрсаткич 3:0га тенг. Тарихда қолган бу учрашувлар 2003 йили бўлиб ўтган, “Насаф” – “Темирйўлчи” 4:0 учрашувида жамоамизнинг ўтмишдаги тўпурари – Зафар Холмуродов хет-трик қайд этган ва Дилшод Мавланов бир марта гол муаллифи бўлган. Иккинчи даврада Қўқонда бўлган учрашувда эса Шуҳрат Раҳмонқулов дублни нишонлаган, Шуҳрат Юсупов эса дарвозамизга битта тўп йўллаган.

Жамоаларнинг навбатдаги учрашуви 20-учрашув сифатида тарих саҳифасидан жой олади. Бу учрашув, “Насаф”нинг олий лигадаги 646- учрашуви ҳисобланади. Яна бир қизиқарли факт шундан иборатки, айни пайтда “Қўқон-1912” жамоасининг устози Нуъмон Ҳасанов вақтида “аждарлар” шарафини ҳимоя қилган.

“Насаф” уч учрашувки ғалаба қозонмоқда. Жамоамизга бу учрашувда ҳам омад ва зафар тилаб қоламиз.

“Насаф” – “Қўқон-1912” жамоаларининг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув ҳар доимгидек Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида бўлиб ўтади. Учрашув эртага 31 октябр  чоршанба куни соат 15:00да бошланади.

Азиз мухлисларимизни стадионларимизда кутиб қоламиз!