Pepsi Суперлига. “Насаф” эртага қизил либосда ўйнайди

Pepsi Суперлига. “Насаф” эртага қизил либосда ўйнайди

Эртага, 1 ноябр пайшанба “Насаф” ўз майдонида Pepsi Суперлиганинг 28-тур учрашувини “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув “Марказий” стадионимизда соат 18:00да бошланади.

Бугун ўйин олдидан ҳар иккала клуб расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Митинг “Марказий” стадионда ташкил этилди.

Митингни учрашув комиссари Бекзод Арипов олиб борди. Шунингдек эртанги учрашув назоратчиси Наил Лутфуллин ҳам ҳозир бўлди.

Митингда эртага бўладиган учрашувни ўтказиш бўйича бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек жамоалар эртага қандай либосларда майдонга тушиши ҳам аниқ бўлди.

Унга кўра, жамоамиз эртага қизил либосларда майдонга тушади. “Қўқон-1912” жамоаси эса майдонда ҳаво рангли либосларда ҳаракат қилишади.