Pepsi Суперлига. “АГМК” - “Насаф”. Превью

Pepsi Суперлига. “АГМК” - “Насаф”. Превью

Pepsi Суперлиганинг 26-турида “Насаф” сафарда Олмалиқнинг “АГМК” жамоаси баҳслашади. Учрашув эртага, 19 октябр жума куни “ОКМК” СМда соат 18:00да бошланади.

Ўзаро учрашувларга оид фактлар

“Насаф” ва “АГМК” жамоалари шу пайтгача миллий чемпионатимизда ўзаро 22 марта куч синашган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 3тасида олмалиқлик футболчилар ғалабага эришишган. 11та учрашувда “Насаф” зафар қучган, яна 8 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати қуйидагича кўриниш олган – 19:32. Устунлик “Насаф” томонида. Шу йили Қаршида бўлган ўзаро учрашувда “АГМК” жамоаси 2:0 ҳисобида ғалабага эришган эди.

Олмалиқдаги ўзаро учрашувларга оид

Олмалиқда бўлиб ўтган ўзаро 11та  учрашувнинг 2тасида “кончилар” зафар қучишган. 5та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўрт учрашувда эса “Насаф” ғалаба қозонган. Бу учрашувларда дарвозаларга жами 19та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича  8:11 устунлик “Насаф” томонида. Шу йили Олмалиқда бўлиб ўтган ўзаро учрашувда жамолар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган.

Олмалиқдаги сўнгги беш учрашув натижаси

22.06.2014.  “Олмалиқ”  - “Насаф” 1:3

23.03.2015.  “Олмалиқ”  - “Насаф” 2:0

11.03.2016.  “Олмалиқ” – “Насаф” 1:3

07.04.2017.  “Олмалиқ” – “Насаф” 1:0

26.04.2018.  “АГМК” – “Насаф”  0:0

 

Жамоалар тўпурарлари

Айни пайтда тўпурарлар бўйича жамоамизда Бобир Абдухолиқов карвонбошилик қилмоқда. У ҳозиргача 8та гол киритган. “АГМК” жамоасининг тўпурари сербиялик ярим ҳимоячиси Йован Жокич ҳисобланади. Унинг ҳисобида 9та гол бор, уларнинг 7тасини пенальтидан киритган.

 

Мазкур жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги учрашув бугун, 18 октябр пайшанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” стадионида соат 15:00да бошланади.

Барча футбол ишқибозларини ана шу учрашувларга таклиф этиб қоламиз.