Pepsi Суперлига: “Насаф” - “Нефтчи. Превью

Pepsi Суперлига: “Насаф” - “Нефтчи. Превью

“Насаф” жамоамиз Pepsi Суперлигасининг навбатдаги 29-тур учрашувини ҳам ўз майдонида ўтказади. Бу турда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси меҳмонимиз бўлади. Жамоалар миллий чемпионатдаги ўзаро 46-учрашувини ўтказишади. Ўйин эртага, 4 ноябр якшанба куни  “Марказий” стадионимизда соат 18:00да бошланади.

 

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихидан

Мазкур жамоалар ҳозиргача миллий чемпионатимизда 45 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 19тасида “Насаф” ғалаба қозонган. 16 учрашувда “Нефтчи” жамоасининг қўли баланд келган. Қолган ўзаро 10 учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида – 61-51.

Фарғонада шу йили бўлиб ўтган ўзаро сўнгги учрашувда жамоамиз 3:1 ҳисобида мағлуб бўлган.

 

Қаршидаги ўзаро учрашувларга оид

Жамоалар Қаршида ўзаро 22 учрашувда майдонга тушишган. Бўлиб ўтган 15 учрашувда “Насаф”нинг қўли балан келган, 6 учрашувда фарғоналиклар ғалабага эришган. Қолган биргина учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршида ўтказилган учрашувларда дарвозаларга жами 59та гол киритилган. Тўплар нисбати 40:19ни ташқил этмоқда. Устунлик жамоамиз томонида.

“Насаф” жамоаси ўз мухлислари олдида илк марта “Нефтчи” жамоаси устидан 2000 йили тарихий ғалабага эришган. “Нефтчи” жамоаси сўнгги бор Қаршида 2012 йили 2:1 ҳисобида зафар қучган.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув

14.05.2018. “Насаф” – “Нефтчи” 2:0

06.05.2017. “Насаф” – “Нефтчи” 2:0

04.11.2016. “Насаф” – “Нефтчи” 3:1

12.10.2015. “Насаф” – “Нефтчи” 1:0

11.04.2014. “Насаф” – “Нефтчи” 2:1

05.10.2013. “Насаф” – “Нефтчи” 2:0

 

 

 

“Насаф” - “Нефтчи” ўринбосарлари ўртасидаги учрашув бугун, 3 ноябр шанба куни ёшлар қароргоҳи майдонида соат 15:00да бошланади.

Барча футбол ишқбозларини ушбу учрашувларга таклиф этиб қоламиз.