Николай Минчевни табриклаймиз!

Николай Минчевни табриклаймиз!

Бугун клубимизнинг спорт директори Николай Ильич Минчев ўзининг туғилган кунини нишонламоқда. Николай Ильич 46 ёшга тўлди.

Ўз вақтида «Насаф» жамоасининг ҳимоячиси сифатида тўп сурган Минчев, жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилган. Кейинчалик мураббийлар штабида фаолиятини давом эттириб, айни пайтда клубимиз спорт директори вазифасида ишлаётган Минчевнинг,  жамоамиз ютуқларига қўшган ҳиссалари ҳам эътирофга лойиқ.

Николай Минчевнинг бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари, шунингдек жамоамиз мухлислари номидан самимий табриклаймиз!

Николай Ильичга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Клубимиз равнақи учун меҳнат қилишда  асло чарчаманг деймиз!

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

 

«Насаф» ПФК жамоаси