“Насаф” сафарда “АГМК”ни мағлуб этди

“Насаф” сафарда “АГМК”ни мағлуб этди

Pepsi Суперлигасининг 26-тур учрашувини “Насаф” сафарда “АГМК” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувни майдон эгалари анча фаол бошлашди. Вақт ўтган сайин жамоамиз ҳам ташаббусга эга бўлди ва сафарда ўйнашига қарамасдан ҳужумкор ўйин намойиш эта бошлади. Дастлабки яратилган вазиятлар самара бермади. Аммо учрашувнинг 31-дақиқасида “АГМК” дарвозабони Роман Абдулов қўпол хатога йўл қўйди. Бу имкониятдан унумли фойдаланган тўпурар ҳужумчимиз Бобир Абдухолиқов, посбондан тўпни олиб қўйиб, дарвозага йўллади ва бу йилги мавсумдаги 9-голини киритди – 0:1.

Учрашувда ҳисоб очилгач, майдон эгалари ҳам ҳужумларга зўр беришди. Лекин ҳимоячиларимиз ва дарвозабонимиз Санжар Қувватовлар аниқ ҳаракат қилишиб, дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолишди.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимни майдон эгалари яна фаоллик билан бошлашди. Улар дарвозамиз олдида ўз ҳжумлари билан анча хавф солиб туришди.

Учрашувнинг 63-дақиқасида жарима майдонига кириб бораётган Дилшод Саитовни Владислав Касминин қўполлик билан тўхтатиб қолди. Натижада учрашув ҳаками жамоамизга жарима тўпи тепишни кўрсатди. Жаримани Хуршидбек Мухторов қойилмақом қилиб бажарди. Унинг тепган тўпи дарвозанинг тепа бурчагига бориб тушди – 0:2. Жуда чиройли гол бўлди. Хуршидбек Мухторов бу билан жамоамиз таркибидаги илк голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Ўйиннинг қолган дақиқалари ҳам жуда кескин тарзда давом этди. “АГМК” жамоаси ҳисобни қисқартириш учун тинмасдан ҳужумлар уюштирди. Аммо бугун ҳимоячиларимиз ҳамда дарвозабонимиз бор маҳоратларини кўрсатишиб, дарвозамиздан гол ўтказишга йўл қўйишмади.

Шундай қилиб, жамоамиз “АГМК”ни ишончли тарзда мағлуб этди. Ғалаба муборак!

Жамоамиз навбатдаги 27-тур учрашувини, 23 октябр куни “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади.

Pepsi Суперлигаси, 26-тур

“АГМК” – “НАСАФ” 0:2 (0:1). 2826 томошабин

19.10.2018. ОКМК СМ. 18:00да

 

Бош ҳакам: Зокиржон Қодиров (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий)

Захира ҳаками: Абдурашид Худойберганов (Тошкент)

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент)

Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

 

 

Голлар: Бобир Абдухолиқов, 31’-0:1, Хуршидбек Мухторов, 64’-0:2

 

 

 

“АГМК”: 12.Роман Абдулов, 6.Азамат Исроилов, 10.Шохназар Норбеков (14.Зоҳир Примов, 38), 11.Жасур Ҳасанов, 13.Лутфулла Тўраев (с), 15.Владимир Бубанья, 16.Милош Трифунович, 19.Владислав Касминин, 23.Йован Жокич, 70.Ойбек Қиличев (8.Музаффаржон Музаффаров, 69), 72.Алишер Саматов (2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 46).

Захира: 46.Хуршид Хўжаев, 17.Камолиддин Мурзоев, 21.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 22.Абдумалик Абдуллаев, 36.Шохбоз Умаров, 71.Жамшид Ҳасанов.

 

 

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов (с), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов (9.Амиржон Сафаров, 87), 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Дилшод Саитов, 17.Дониёржон Нарзуллаев, 18.Бобир Давлатов (31.Сайдулло Раҳматов, 82), 20.Ислом Кенжабоев (38.Акмал Мозговой, 77), 28.Хуршидбек Мухторов, 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 65.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 4.Мақсуд Каримов, 27.Ислом Рашидхонов, 52.Шерзод Темиров.

 

Огоҳлантириш: Владислав Касминин (63), Жасур Ҳасанов (77) – Хуршидбек Мухторов (77), Санжар Қувватов (90+4).