“Насаф” ПФК ишга таклиф этади!

“Насаф” ПФК ишга таклиф этади!

Ўзингизга маълум, “Насаф” ПФК қошида 2009 йилдан буён футбол мактаби фаолият юритади. Ушбу футбол мактабини тамомлаган ёшларимиз нафақат клубимиз ихтиёридаги жамоаларда, балки мамлакатимизда фаолият юритаётган бошқа жамоаларда ҳам тўп сўришмоқда.

Ҳозирги замон футболида, футболчи нафақат ўз она тилини, балки хорижий тилларни ҳам чуқур билиши талаб этилади. “Насаф” футбол клуби тарбияланувчилари, ўзлари таълим олаётган ўқув юртларидан ташқари, футбол мактабимизда ҳам қўшимча тарзда рус ва инглиз тилларидан чуқур сабоқ олишади.

Шу муносабат билан, “Насаф” ПФК раҳбарияти рус ва инглиз тиллари бўйича икки нафар ўқитувчиларни  бўшаб қолган ўринларга ишга таклиф этади. Ишлашга талабгорлар билан клубимиз раҳбарияти томонидан  суҳбат  ўтказилади ва ишга қабул қилинади. Суҳбат жараёнида, иш вақти, режаси ҳамда маоши ўзаро келишиб олинади. Ишлашни ҳоҳловчилар жинсидан ёки ёшидан қатъий назар, олий маълумотли ва педагогик тажрибага эга бўлиши шарт.

Мурожаатлар учун телефон рақами: +998 97 312 01 18 (соат 09-00дан 10-00гача ва 15-00дан 16-00гача)

“Насаф” ПФК маъмурияти