Мухлислар бугун Олмалиқда "Насаф"ни қўллаб-қувватлашади

Мухлислар бугун Олмалиқда "Насаф"ни қўллаб-қувватлашади

Бугун “Насаф” Олмалиқда 26-тур учрашувини “АГМК” жамоасига қарши ўтказади.

Жамоамизни бевосита стадионда туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида, “Насаф” мухлислар клубининг фаоллари бугун Олмалиқ шаҳрига ташриф буюришади.

Жамоамизнинг сафардаги ўйинларида доим бирга бўлиш, мухлислар клубимизнинг анъанасига айланиб улгурган.

Бугун ҳам шундай бўлади – мухлисларимиз ОКМК спорт мажмуасида “аждарлар”га далда бўлишади.

Мухлисларимизга ва жамоамизга бугунги учрашувда омад тилаймиз!