Худудий академия тарбияланувчиларимиз майдонга тушишди

Худудий академия тарбияланувчиларимиз майдонга тушишди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги худудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон Чемпионатининг навбатдаги 7-тур учрашувларига старт берилди.

 

Қашқадарё болалар ва ўсмирлар академиясининг 4 ёш тоифасидаги жамоалари навбатдаги 7-тур доирасида Қорақалпоқистон Республикаси худудий академияси жамоаларига қарши майдонда саф тортишди.

 

Сафар учрашувида U-14, U-16 ёш тоифасидаги икки жамоамиз, 2-1 ва 3-1 ҳисобида қорақалпоқистонлик тенгдошларига имкониятни бой беришганди. Чемпионат жадвалида карвонбошлик қилаётган U-16 жамоамиз бу билан иккинчи марта муваффақиятсизликка учраган эди.

Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда мураббий Рустам Тоғаев шогирдлари 1-0 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Ботир Қодирқулов қул остидаги  U-17 ёш тоифасидаги ўсмирларимиз рақибини ишончли тарзда,                               2-0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Кейинги баҳсларида ҳам ёш футболчиларимиздан ғалабалар кутиб қоламиз.

Фахриддин Чориев