Ислом Рашидхоновни табриклаймиз!

Ислом Рашидхоновни табриклаймиз!

Бугун “Насаф” жамоасининг ҳужумчиси Ислом Рашидхоновнинг ҳам туғилган куни.

“Насаф” футбол клуби академияси тарбияланувчиси Ислом Рашидхонов ўз фаолиятини жамоамиз сафида давом эттирмоқда. У жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. Унинг мазмунли ўйинларидан мухлисларимиз ҳам баҳраманд бўлишмоқда. Рашидхонов шунингдек мамлакатимиз терма жамоаларида ҳам юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.

Ислом Рашидхонов бугун ўзининг 21 ёшини нишонламоқда.

Клубимиз раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилари ва барча ходимларимиз номидан Ислом Рашидхоновни бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз!

Исломга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Умид қиламизки, у жамоамизнинг олдига қўйилган юксак марраларни эгаллашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Исломжон туғилган кунингиз муборак бўлсин!

 

“Насаф” ПФК жамоаси