Футзал. 19-тур. "Насаф" иккинчи учрашувда ҳам “Қизилқум”ни мағлуб этди

Футзал. 19-тур.  "Насаф" иккинчи учрашувда ҳам “Қизилқум”ни  мағлуб этди

Бугун футзалчиларимиз Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши Ўзбекистон чемпионатининг 19-турининг иккинчи учрашувида майдонга тушишди.

Ўйиннинг 9-дақиқасида меҳмонлар ҳисобда олдинга ўтиб олишди, Темур Раҳимов “Қизилқум” жамоасининг дастлабки голини киритди – 0:1. 12-дақиқага келиб, меҳмонлар ҳисобни 0:2га ўзгартиришди. Голга меҳмонлар посбони Изатилло Исроилов муаллиф бўлди.

Албатта бу ҳисоб футзалчиларимиз қониқтирмас эди, шу боис ҳужумларга зўр бериб, 15 ва 16-дақиқаларда Мамашариф Ҳалимов ҳамда Ойбек Полвоновлар орадаги ҳисобни тенглаштиришга эришди.

Дастлабки бўлимнинг сўнгги дақиқасида Рустам Жўраев жамоамизнинг ўйиндаги учинчи голини киритди. Аммо шу дақиқанинг ўзида “Қизилқум” жамоаси ҳам ушбу голга жавоб қайтарди. Меҳмонларнинг бу голини Достон Розиқов киритди – 3:3. Ана шу ҳисобда жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

Ўйиннинг иккинчи бўлими воқеаларга бой бўлди. 34-дақиқада меҳмонлар ўйинчиси Темур Раҳимов майдондан четлатилди. Бу имкониятдан унумли фойдаланган жамоамиз ҳисобни битта голга ошириб олишди. Ушбу голни Сунатилло Жўраев киритди – 4:3.

Жамоамизнинг фоллари бештадан ошгани сабаб, “Қизилқум” жамоаси 35 ва 39-дақиқаларда икки марта дабл пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди, аммо бу имкониятдан улар фойдалана олишмади.

Ўйиннинг 39-дақиқасида тажрибали футзалчимиз Ойбек Полвонов жамоамизнинг 5-голини киритишга муваффақ бўлди – 5:3.

Шундай қилиб, футзалчиларимиз 19-турнинг иккинчи учрашувида ҳам “Қизилқум” жамоасини мағлуб этди. Ғалабалар муборак бўлсин!

Футзалчиларимиз энди навбатдаги 20-тур учрашувини сафарда Нефтчи”га қарши ўтказади. Учашувлар 4 ва 5 ноябр кунлари бўлиб ўтади.

Бу учрашувда ҳам футзалчиларимизга омад тилаб қоламиз.

 

 

Футзал. Ўзбекистон чемпионати, 19-тур

Иккинчи учрашув.

“НАСАФ” - “ҚИЗИЛҚУМ” 3:3 (3:3)

29.10.2018. “Геолог” МССМ. 11:00да

 

Биринчи учрашув: 8:1.

 

Ҳакамлар: Ғуломқодир Нуруллаев (Бухоро), Фарруҳ Музаффаров (Когон), Аскарбай Арзибеков (Нукус), Жасур Турсунбоев (Урганч).

Назоратчи: Илҳом Ёқубов (Хива)

 

 

 

Голлар: Мамашариф Ҳалимов, 15-1:2, Ойбек Полвонов, 16’-2:2, 39’-5:3,  Рустам Жўраев, 20’-3:2, Сунатилло Жўраев, 35’-4:3– Темур Раҳимов, 9’-0:1, Изатилло Исроилов, 12, -0:2, Достон Розиқов, 20’-3:3.

 

 

“Насаф”: 65.Жавоҳир Очилов, 9.Сунатилло Жўраев, 34.Мамашариф Ҳалимов, 42. Ойбек Полвонов (с), 92.Рустам Жўраев.

Захира: 18.Хуршид Раҳмонов. 23.Жасур Ҳалимов, 38.Алишер Юсупов. 20.Шохруҳ Норқулов, 33.Элнур Жорияқулов.

 

 

“Қизилқум”: 16.Изатилло Исмоилов, 10.Темур Раҳимов, 18.Аҳрор Умрзоқов, 44.Феруз Омонов (с), 75.Алижон Раҳмонов.

Захира: 11.Суҳроб Ахмедов, 17.Ўктам Садинов, 47.Шохруҳ Неъматов, 70.Муҳриддин Эгамбердиев, 91.Достон Розиқов, 98.Лазиз Раҳматуллаев.  6.Бекзоджон Ибрагимов, 23.Нуриддинжон Тошев.

 

 

 

Огоҳлантириш: Ойбек Полвонов (27), Хуршид Раҳмонов (31), Алишер Юсупов (39) - Достон Розиқов (19), Темур Раҳимов (27).

 

 

Четлатиш: Темур Раҳимов (34, 2СК)