Эктор Купер: “Эртага хужумкор ўйин кўрасиз деб айта олмайман”

Эктор Купер: “Эртага хужумкор ўйин кўрасиз деб айта олмайман”
Эктор Купер: “Эртага хужумкор ўйин кўрасиз деб айта олмайман”

Эртага бўладиган Ўзбекистон – КХДР ўртоқлик учрашуви олдидан, бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманининг биринчи қисмида Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Эктор Купер ҳамда футболчи Анзур Исмоиловлар иштирок этишди.

Эктор Купер: -  Аввало шуни айтишни истардимки эртанги ўйин биз учун синовдир. Олдинги ўйинлар билан солиштириб фарқини солиштирамиз. Ўсиш борми, камчиликлар бартараф этиляптими шуни ўрганамиз. Эртанги ўйинда янги ўйинчиларни жамоа таркибида кўрасиз. Эртага хужумкор ўйин кўрасиз деб айта олмайман. Мен эртага натижа олиб келадиган ўйин кўришни хохлайман. Ҳимоявий ўйин сизга ёқмаслиги мумкин лекин мен натижа кўрсатадиган тактика танлашга ҳаракат қиламан. Мураббийнинг танлови борасида доим тушунмовчилик бўлиши мумкин ва бош мураббий ўз танловини асослаб беришга мажбур эмас. Кимдир клубда зўр ўйнаши мумкин лекин терма жамоанинг ўйин услубига мос келмаса у ўйинчи фойда келтирмайди. Шу нарсани тушунишингизни истардим. Шу кунгача ўйнаган ўйинчилар терма жамоанинг асоси дея олмайман. Биз Осиё кубогига борадиган ўйинчиларни ноябрь ойидаги йиғинда танлаб оламиз. Мен ойлик бермайман балки ишим учун ойлик оламан. Федерация билан ҳеч қандай муаммомиз йўқ. Шартнома шартлари тўлиқ тартибда бажарилмоқда.

Анзур Исмоилов:  - Терма жамоамизда кайфият аъло даражада. Терма жамоа тўлиқ йиғилди ва биз бош мураббий кўрсатмаларини амалга оширишга ҳаракат қиламиз.

 

ЎФА матбуот хизмати