Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Шотландияга қарши майдонга тушади

Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Шотландияга қарши майдонга тушади

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Халқаро мусобақада иштирок этиш учун Испанияга йўл олгани ҳақида аввал хабар бергандик.
 

Бугун вакилларимиз мусобақанинг дастлабки учрашувида майдонга тушишади. Отабек Ғуломхўжаев шогирдларига  Шотландия U-18 терма жамоаси рақиблик қилади.  Учрашув Марбелла шаҳридаги ўйингоҳда Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.
 

Футболчиларимиз кеча навбатдаги машғулотларда иштирок этишди. Мураббийлар штаби ҳар бир чизиқ футболчилари билан алоҳида машғулот ўтказишди. Қуйида ана шу машғулотлардан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.