Бугун футбол. Суперлига U-18. “Насаф” – “Навбаҳор”

Бугун футбол. Суперлига U-18. “Насаф” – “Навбаҳор”

Бугун U-18 жамоамиз навбатдаги 16-тур учрашувида “Навбаҳор” жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида бўлиб ўтади ва соат 16:00да бошланади.

Суперлига U-18, 16-тур

“НАСАФ” – “НАВБАҲОР”

13.10.2018. Ёшлар қароргоҳи майдони, 16:00да

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Фарҳод Усмонов, Элнур Дониёров, Наим Қосимов (барчаси Қаршидан)

Назоратчи: Шамил Жумаев (Шахрисабз)

 

Мазкур жамоамизда тўп тепаётган футболчиларимиз, ўзларининг ўйинлари билан кўпчиликда қизиқиш ўйғотмоқда. Уларнинг ўйинларини томоша қилиб, асосий таркибимизга муносиб ўринбосарлар етишиб келаётганига ишониш мумкин.  

Жамоамиз шу пайтгача 15та учрашув ўтказган. Уларнинг 11тасида ғалаба, бир учрашувда дуранг ва яна 3 учрашувда мағлуб бўлишди. Бўлиб ўтган ўйинларда 34 очко жамғариб, турнир жадвалининг биринчи поғонасини эгаллаб турибди. Рақиблари дарвозасини 50 марта ишғол қилган жамоамиз, ўз дарвозасидан 18та тўп ўтказиб юборган.

Ушбу жамоамизда икки нафар футболчимиз 11тадан гол уриб, тўпурарларимиз рўйхатини бошқариб келишмоқда.

Қуйида тўпурарларимиз рўйхати билан танишинг.

Сардор Тўраев – 11та

Жавоҳир Шокиров – 11та

Алпомиш Миров – 7та

Алфайзи Неъматов – 4та

Шоҳмалик Комилов – 4(3)та

Егор Кондратюк – 2та

Шахбоз Нуриддинов – 2та

Абубакр Ризо Турдалиев – 2та

 

Нурбек Ботиров, Оғабек Самадов, Абдувоҳид Неъматов, Жасур Жумаев, Жамшид Абдуллаев ва Ислом Баратовлар биттадан тўп киритишган. “Насаф”  - “Қизилқум” учрашувида, навоийлик ёш футболчи – Бобомурод Имомов ўз дарвозасини бир марта ишғол қилиб, жамоамиз голлари сонини кўпайтирган.

Бугун ёш футболчиларимиз мавсумдаги 16-учрашувини ўтказади.

Келинг, Сиз ҳам бугунги ўйинни бир томоша қилинг ва кайфиятингизни кўтаринг.