Бугун футбол. “Насаф” – “Қўқон-1912”

Бугун футбол. “Насаф” – “Қўқон-1912”

Бугун “Марказий” стадионимизда Pepsi Суперлиганинг 28-тур доирасидаги “Насаф” - “Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтади.

Учрашув соат 18:00да бошланади.

 

“Насаф” ва “Қўқон-1912” жамоалари миллий чемпионатимизда ўзаро ўтказилган 19 учрашувнинг 13тасида жамоамиз, 4тасида  қўқонликларнинг қўли баланд келган. Икки учрашувда муроса кўчаси танланган.

Тўплар бўйича нисбат 37-20, устунлик жамоамиз томонида.

 

Жамоалар Қаршида жами 9 марта ўзаро куч синашган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг барчасида жамоамиз ғалабага эришган. Қаршидаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга 31та гол киритилган. Тўплар нисбати 26:5ни ташкил этмоқда. Яъни “Насаф” кўпроқ гол уришга эришган.

 

Бугун қизиқарли учрашувга гувоҳи бўлишимиз мумкин. Бунга қатор сабаблар бор. “Насаф” уч учрашувки кетма-кет ғалабага эришмоқда. Яъни “аждарлар”нинг “иштаҳаси” очилган пайт. “Қўқон-1912” жамоаси ҳам ўтган турда ғалабага эришди. Қолаверса, кеча бўлиб ўтган қуйи олтилик вакиллари ўзаро дурангга имзо чекишди. Демак, бугунги туқнашувдаги уч очконинг қиймати жуда юқори бўлади.

 

Бошқа сабабларга тўхталиб ўтирмадик. Қолганларини “Марказий”да кўрасиз.

 

Шундай экан, қизиқарли ва томошабоп учрашувни ўтказиб юборманг, “Марказий”га марҳамат қилинг!