Бугун футбол. “АГМК” - “Насаф”

Бугун футбол. “АГМК” - “Насаф”

Бугун “Насаф” Pepsi Суперлигасининг 26-тури доирасида Олмалиқнинг “АГМК” жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув “ОКМК” спорт мажмуасида соат 18:00да бошланади.

“Насаф” ва “АГМК” жамоалари шу пайтгача миллий чемпионатимизда ўзаро 22 марта куч синашган. Ўтган учрашувларнинг 3тасида олмалиқлик футболчилар ғалабага эришишган. 11та учрашувда “Насаф” зафар қучган, яна 8 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати қуйидагича кўриниш олган – 19:32. Устунлик “Насаф” томонида.

Олмалиқда жамоалар ўзаро 11та  туқнаш келишган. Буларнинг 2тасида “кончилар” зафар қучишган. 5та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўрт учрашувда эса “Насаф” ғалаба қозонган. Олмалиқдаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга жами 19та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича  8:11 устунлик “Насаф” томонида.

“Аждарлар” бугун миллий чемпионатимиздаги 644-учрашувини ўтказишади. Жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев эса ўз шогирдларини 177-марта майдонга бошлаб тушади.

Бугунги учрашувда жамоамизга омад ва зафар ёр бўлсин! Олға “Насаф”!