Бугун футбол куни. “Насаф” - “Нефтчи”

Бугун футбол куни. “Насаф” - “Нефтчи”

Бугун “Марказий” стадионимизда катта футбол. Pepsi Суперлиганинг 29-тур доирасидаги “Насаф” ва “Нефтчи” жамоалари ўзаро куч синашади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

Мазкур жамоалар ҳозиргача миллий чемпионатимизда 45 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 19тасида “Насаф” ғалаба қозонган. 16 учрашувда “Нефтчи” жамоасининг қўли баланд келган. Қолган ўзаро 10 учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида – 61-51.

Фарғонада шу йили бўлиб ўтган ўзаро сўнгги учрашувда жамоамиз 3:1 ҳисобида мағлуб бўлган.

Жамоалар Қаршида ўзаро 22 учрашувда майдонга тушишган. Бўлиб ўтган 15 учрашувда “Насаф”нинг қўли балан келган, 6 учрашувда фарғоналиклар ғалабага эришган. Қолган биргина учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршида ўтказилган учрашувларда дарвозаларга жами 59та гол киритилган. Тўплар нисбати 40:19ни ташқил этмоқда. Устунлик жамоамиз томонида.

“Нефтчи” жамоаси сўнгги бор Қаршида 2012 йили 2:1 ҳисобида зафар қучган.

Бугун икки собиқ жамоадаош ўз шогирдлари ҳаракатини майдон четида туриб, бошқаради. Рўзиқул Бердиев ва “Нефтчи” жамоасси устози Баҳром Ҳайдаровлар вақтида “Насаф” клуби шарафини ҳимоя қилишган.

Бугун “аждарлар” устози Рўзиқул Бердиев, миллий чемпионатимизда 180-марта ўз шогирдларини майдонга бошлаб тушади.

“Насаф” бугун чемпионатдаги 646-учрашувини ўтказади. “Аждарлар” бугун миллий чемпионатдаги 360-ғалабасини нишонлаши мумкин.

Шундай экан, “Марказий”га келинг ва қизиқарли учрашувни томоша қилинг. Дарвоқе чемпионат ҳам ниҳоясига етмоқда.