Қамашида тиббиёт ходимлари ўртасида футзал мусобақаси бўлиб ўтди

Қамашида тиббиёт ходимлари ўртасида футзал мусобақаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 27 май куни Қамаши туманидаги педагогика иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи спорт залида май ойи спорт ойлиги муносабати билан, Тиббиёт ходимлари ўртасида футзал бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада жами 6 та жамоа (70 нафардан ортиқ иштирокчи) ғолиблик учун ўзаро баҳсларга киришди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган шиддатли учрашувларда қўйидаги жамоалар ғолиб ва совриндорга айланишди.

1-ўрин. Тиббиёт бирлашмаси жамоаси

2-ўрин. Жарроҳлик бўлими жамоаси

3-ўрин. Тез ёрдам бўлими жамоаси

Мусобақа якунида Қамаши туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан ғолиб ва совриндор жамоаларга ҳамда номинация эгаларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Қуйида мусобақа жараёнидан олинган суратларни томоша қилинг

 

Фахриддин Чориев тайёрлади.