Қамашида меҳрибонлик ўйи тарбияланувчиларига совға улашилди

Қамашида меҳрибонлик ўйи тарбияланувчиларига совға улашилди

1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қимоя қилиш куни, бу кун болалар учун энг қувончли кун. Ахир болалар ҳаётимизнинг мазмуни, гўзал ва қувончли ҳамда ширин ташвишли қисмидир. Ўзбекистон – болажон юрт. Халқимиз эса азал-азалдан фарзандсевар халқ ҳисобланади. Бирор инсон йўқки, болалар кулгусидан энтикмаган ва қалби қувончга тўлмаган бўлса.

Бугун барча жойларда бўлгани каби болажонларимизнинг ушбу байрами кўтаринки руҳда нишонланмоқда. Маҳаллаларда, истироҳат боғларида жажжи болажонларимиз учун кўнгилочар дастурлар ташкил этилмоқда. Барча-барча болакайлар бугун ўзларининг айёмларини катта хурсандчилик билан нишонлашади.

Қамаши туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими тумандаги 4-сонли меҳрибонлик ўйида тарбия топаётган болажонларга байрам муносабати билан турли хилдаги 65 дона қизиқарли китоблар совға қилишди.

 Қамаши туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳам келажагимиз эгаларини бугунги байрам билан табриклайди! Тилагимиз, дунёдаги барча болалар соғ-саломат ва бахтли бўлишсин!

Фахриддин Чориев