Қамашида “Футболимиз келажаги” мусобақаси бўлиб ўтди

Қамашида “Футболимиз келажаги” мусобақаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 24 май куни Қамаши туманидаги Қизилтепа шаҳарчасида жойлашган                                       “Соғлом ёшлар маркази”МЧЖ ёпиқ турдаги суъний қопламали футбол майдонида 2007-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида “Футболимиз келажаги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақага 14та жамоа 150 дан ортиқ умумий таълим мактаб ўқувчилари иштирок этишди. Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда ғолиб жамоалар номи маълум бўлди.

1-ўрин 50-мактаб

2-ўрин 4-сонли Меҳрибонлик ўйи

3-ўрин 31-мактаб

Мусобақа якунида Қамаши туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан ғолиб ва совриндорларга ҳамда мусобақанинг турли номинация ғолибларига  диплом, кубок, ва китоблар байрамона тарзда топширилди.

Қуйида мусобақага оид суратларни томоша қилинг

Фахриддин Чориев тайёрлади