Қамашида “Болалар лигаси” мусобақаси бўлиб ўтди

Қамашида “Болалар лигаси” мусобақаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 8-май санасида Қамаши тумани Қизилтепа шаҳарчасидаги ”Соғлом ёшлар маркази”да Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан БЎСМ, ИБЎСМлар тарбияланувчилари ўртасида  вилоят босқичининг “В” гуруҳидан ўрин олган  ҳудудий саралаш учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу гуруҳдан жой олган Деҳқонобод туман БЎСМнинг турли ёшдаги  жамоалари иштирок этишмади.

Мазкур беллашувда мезбонлар Қамаши тумани ёш футболчилари, Ғузорлик тенқурларига қарши баҳс олиб боришди.

12 ёшли ўсмирлар ўртасида баҳс натижаси

Қамаши БЎСМ-Ғузор БЎСМ 1-2

13 ёшли ўсмирлар ўртасида баҳс натижаси

Қамаши БЎСМ-Ғузор БЎСМ 4-1

14 ёшли ўсмирлар ўртасида баҳс натижаси

Қамаши БЎСМ-Ғузор БЎСМ 3-2

15 ёшли ўсмирлар ўртасида баҳс натижаси

Қамаши БЎСМ-Ғузор БЎСМ 1-2

16 ёшли ўсмирлар ўртасида баҳс натижаси

Қамаши БЎСМ-Ғузор БЎСМ 1-0

Мусобақа якунида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан дипломлар топшриилди.

Мусобақада ғолиб бўлган турли ёшдаги жамоалар Қарши шаҳрида бўлиб ўтадиган вилоят босқичининг финал босқичига йўланмани қўлга киритишди.

Фахриддин Чориев.