Pepsi Суперлига: “Насаф” - “Пахтакор”. Превью

Насаф

151 Ўқилди фикр билдирилган

Pepsi Суперлига: “Насаф” - “Пахтакор”. Превью

Жамоамиз олдида муҳим учрашув кутиб турибди. “Аждарлар” 11 май куни бўладиган 11-тур учрашувида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси билан баҳслашади. Учрашув соат 18:30да бошланади. Футбол ишқибозлари “Марказий” стадионимизда кескин ва шиддатли учрашув гувоҳига айланишади.

Pepsi Суперлига 11-тур

“Насаф” (Қарши) - “Пахтакор” (Тошкент)

11.05.2018. “Марказий” стадион. 18:30да

Бош ҳакам: Равшан Эрматов

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов

Дарвоза чизиғидаги ҳакамлар: Валентин Кoваленко, Ахрол Рисқуллаев

Захира ҳаками: Аскер Нажафалиев

Назоратчи: Рашид Айтеков

Учрашув комиссари: Маъмур Саидқосимов

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, шу пайтгача 42 марта ўзаро куч синашганлар. Шулардан 9 учрашувда “аждарлар” ғалаба қозонишган, 23та учрашувда эса “шерлар” ғолиб бўлишган, 10та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса 36-59ни ташкил қилмоқда. Устунлик “Пахтакор” томонида. Дуранг натижаларнинг кўпи Қаршида қайд этилган. “Аждарлар” ўз тарихида “Пахтакор” устидан 2002 ва 2017 йилги чемпионатда энг йирик 4:0 ҳисобида устун келишган. “Пахтакор” ҳам шу 2002 йили ўз майдонида, худди шу ҳисобда ғалаба қозонган.

Ўзаро ўйинларда “Насаф” 37 очкони қўлга киритган бўлса, “Пахтакор” 79 очкога эга бўлган.

Қизиқарлиси, айни пайтда “Пахтакор” сафида 6 нафар собиқ футболчиларимиз тўп тепишмоқда. Булар, Элдорбек Суюнов, Шерзод Аъзамов, Баҳром Абдураҳимов, Дилшод Раҳматуллаев, Акмал Шораҳмедов ва Фарруҳ Сайфиевлардир.

Қаршида ўтказилган ўзаро учрашувлар

Ушбу жамоалар Қаршида бунгача 21 марта чемпионат учрашувларида туқнаш келишган. Шуларнинг 8тасида “Насаф” ғалаба қозонган, “Пахтакор” эса 6 марта ғалабага эришган, қолган 7 учрашувда муроса кўчаси танланган. Қаршидаги учрашувларда дарвозаларга жами 41та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик “Насаф” томонида 24:17. “Пахтакор” сўнгги бор Қаршида 2015 йили ғалаба қозонган – 0:1

Қаршидаги сўнгги ўзаро беш учрашув натижаси

19.11.2017. “Насаф” – “Пахтакор” 4:0

19.08.2016. “Насаф” – “Пахтакор” 2:1

04.11.2015. “Насаф” – “Пахтакор” 0:1

01.06.2014. “Насаф” – “Пахтакор” 1:1

20.09.2013. “Насаф” – “Пахтакор” 1:1

“Насаф” ўтган йилги чемпионатда ўз майдонида “Пахтакор”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Ушбу учрашувдаги жамоамиз голларига Бобир Абдухолиқов, Драган Черан (2та) ва Баҳром Абдураҳимовлар муаллифлик қилишган.

“Насаф” ўтган 4 учрашувда ғалаба қозона олмади. 14 очко жамғарган “аждарлар” турнир жадвалининг 7-поғонасига тушиб кетишди. “Пахтакор” жамоаси ҳам ўтган 2 турда дуранг қайд этди. Аммо “шерлар” 20 очко жамғариб, турнир жадвалидаги пешқадамликни ушлаб туришибди.

Жамоамизни ҳам мухлисларимизни ҳам 11 май куни катта синов кутиб турибди. Футболчиларимиз қандай бўлмасин, ўз мухлислари кўз ўнгида ғалаба қозонишга ҳаракат қилишади. Аммо мухлисларимиз ҳам футболчиларимизга ҳар қачонгидан кўпроқ далда бўлишлари ва 12-ўйинчи сифатида қўллаб-қувватлашлари талаб этилади. Биз ўз мухлисларимиз билан доимо фахрланамиз. Улар ҳеч қачон жамоамизни ёлғизлатиб қўйишмаган. Бу сафар ҳам улардан шундай фаолликни кутиб қоламиз.

Ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 10 май пайшанба куни Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида соат 17:45да бошланади.

Билдирилган фикрлар

Whoops, looks like something went wrong.

1/1 ErrorException in Filesystem.php line 81: file_put_contents(): Only 0 of 290 bytes written, possibly out of free disk space

  1. in Filesystem.php line 81
  2. at HandleExceptions->handleError('2', 'file_put_contents(): Only 0 of 290 bytes written, possibly out of free disk space', '/home/vohauz/public_html/vendor/laravel/framework/src/Illuminate/Filesystem/Filesystem.php', '81', array('path' => '/home/vohauz/public_html/storage/framework/sessions/dfcd16762ed4cea9b7f58857e28baf3001c60a81', 'contents' => 'a:4:{s:6:"_token";s:40:"FH3v568vV9vtW53ErRMWFuz2XD6oPNXBuoY7R7hA";s:9:"_previous";a:1:{s:3:"url";s:53:"http://voha.uz/pepsi-superliga-nasaf-pakhtakor-prevyu";}s:9:"_sf2_meta";a:3:{s:1:"u";i:1527349104;s:1:"c";i:1527349104;s:1:"l";s:1:"0";}s:5:"flash";a:2:{s:3:"old";a:0:{}s:3:"new";a:0:{}}}', 'lock' => true))
  3. at file_put_contents('/home/vohauz/public_html/storage/framework/sessions/dfcd16762ed4cea9b7f58857e28baf3001c60a81', 'a:4:{s:6:"_token";s:40:"FH3v568vV9vtW53ErRMWFuz2XD6oPNXBuoY7R7hA";s:9:"_previous";a:1:{s:3:"url";s:53:"http://voha.uz/pepsi-superliga-nasaf-pakhtakor-prevyu";}s:9:"_sf2_meta";a:3:{s:1:"u";i:1527349104;s:1:"c";i:1527349104;s:1:"l";s:1:"0";}s:5:"flash";a:2:{s:3:"old";a:0:{}s:3:"new";a:0:{}}}', '2') in Filesystem.php line 81
  4. at Filesystem->put('/home/vohauz/public_html/storage/framework/sessions/dfcd16762ed4cea9b7f58857e28baf3001c60a81', 'a:4:{s:6:"_token";s:40:"FH3v568vV9vtW53ErRMWFuz2XD6oPNXBuoY7R7hA";s:9:"_previous";a:1:{s:3:"url";s:53:"http://voha.uz/pepsi-superliga-nasaf-pakhtakor-prevyu";}s:9:"_sf2_meta";a:3:{s:1:"u";i:1527349104;s:1:"c";i:1527349104;s:1:"l";s:1:"0";}s:5:"flash";a:2:{s:3:"old";a:0:{}s:3:"new";a:0:{}}}', true) in FileSessionHandler.php line 71
  5. at FileSessionHandler->write('dfcd16762ed4cea9b7f58857e28baf3001c60a81', 'a:4:{s:6:"_token";s:40:"FH3v568vV9vtW53ErRMWFuz2XD6oPNXBuoY7R7hA";s:9:"_previous";a:1:{s:3:"url";s:53:"http://voha.uz/pepsi-superliga-nasaf-pakhtakor-prevyu";}s:9:"_sf2_meta";a:3:{s:1:"u";i:1527349104;s:1:"c";i:1527349104;s:1:"l";s:1:"0";}s:5:"flash";a:2:{s:3:"old";a:0:{}s:3:"new";a:0:{}}}') in Store.php line 262
  6. at Store->save() in StartSession.php line 88
  7. at StartSession->terminate(object(Request), object(Response)) in Kernel.php line 145
  8. at Kernel->terminate(object(Request), object(Response)) in index.php line 58