ОЧЛ. “Ал Васл” – “Насаф” учрашувини Малайзиялик ҳакамлар бошқаради

Насаф

52 Ўқилди фикр билдирилган

ОЧЛ. “Ал Васл” – “Насаф” учрашувини Малайзиялик ҳакамлар бошқаради

“Насаф” ОЧЛ-2018 6-тур учрашувини сафарда БААнинг “Ал Васл” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 16 апрел душанба куни “Ал Васл” стадионида Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Мазкур учрашувни ФИФА ҳаками Амирул Изван Ёқуб бошчилигидаги Малайзиялик ҳакамлар бошқаради. Қанотларда унинг ҳамюртлари Йусри Бин Муҳаммад ва Ази Бин Зайналлар ёрдам беришади. Жуффри Бин Али эса захира ҳаками сифатида ишлайди.

Ҳакамлар ишини Саудиялик Халил Ал Ҳамди назорат қилади.

Учрашув комиссари Парк Сунг Кюн, Жанубий Кореядан.

ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 6-тур

“Ал Васл” (БАА) – “Насаф” (Ўзбекистон)

16.04.2018. “Ал Васл” стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Амирул Изван Ёқуб (Малайзия)

Қанот ҳакамлари: Йусри Бин Муҳаммад (Малайзия), Ази Бин Зайнал (Малайзия)

Захира ҳаками: Жуффри Бин Али (Малайзия)

Назоратчи: Халил Ал Ҳамди (Саудия Арабистони)

Комиссар: Парк Сунг Кюн (Жанубий Корея)

Билдирилган фикрлар