“Шўртан” жамоаси қисқа таътилга чиқди

Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси Ўзбекистон кубоги доирасида  “Бунёдкор”га мағлуб бўлиб,  мусобақани тарк этди. Мазкур баҳсдан сўнг футболчиларга қисқа таътил берилди.  Жамоа 4 июнь куни  Ғузордаги қароргоҳида йиғилади. Улар  13-тур учрашувини  ўз майдонида  Қаршининг “Насаф” жамоаси билан ўтказади. Жамоанинг кейинги барча тайёргарликлари Read More …

Тақвимда ўзгариш. 13-турда «Шўртан» Ғузорда «Насаф»ни қабул қилади

Олий лига-2017 тақвимининг 13-тур доирасидаги «Насаф» – «Шўртан» учрашувининг  «уй-сафар»  тартибида ўзгариш бўлди. «Насаф»нинг уй учрашувлари ўтказиладиган Қарши шаҳридаги «Марказий» стадионда реконструкция ишлари олиб борилаётгани муносабати билан, биринчи даврада «Шўртан» Ғузорда «Насаф»ни қабул қилади. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар Read More …

Элдор Бойматов сафга қайтди

“Шўртан”  ярим ҳимоячиси Элдор Бойматов машғулотларга қайтди.  Футболчи “Бухоро”га қарши баҳсда олган жароҳатидан сўнг даволаниб бўлди. У олий лиганинг 11-тур доирасидаги “Сўғдиёна”га қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр. Фахриддин Чориев.

“Шўртан” навбатдаги баҳсга тайёргарликни бошлаб юборди

10-турдаги ғалабадан сўнг, футболчиларга икки кунлик дам берилган эди. Бугун «Шўртан» Ғузордаги қароргоҳида йиғилди.  11-тур доирасидаги “Сўғдиёна”  билан бўладиган баҳсга тайёргарлик машғулотлари бошланди. ”Оқ бўрилар” ўтган мавсумдаги икки учрашувда ҳам “Сўғдиёна”ни мағлуб этган эди. Ўз майдонида 4:1, сафарда эса  2:0 Read More …

Отабек Нарзуллаев: “Ишонч ҳар бир футболчига жуда зарур”

Ўзингизга маълум, “Шўртан” жамоаси ўтган турда “Бунёдкор” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Биз, мезбонлар сафида ўзининг ажойиб ўйинлари билан  мухлисларда илиқ таассурот қолдираётган чап қанот ҳимоячиси Отабек Нарзуллаев билан қисқача суҳбатлашдик. –“Шўртан” бў йилги мавсумни кўтаринки руҳда бошлади, турлар давомида Read More …

Умар Эшмуродов: «Каримов биздан, ишимиздан роҳатланишимизни талаб этади»

“Шўртан” жамоаси “Бунёдкор” клуби устидан кичик ҳисобда устунликга эришиб ўз майдонида муҳим уч очкони қулга киритишди.   Фахриддин Чориев  мазкур учрашувдаги  ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол муаллифи “оқ бўрилар” марказий ҳимоячиси Умар Эшмуродов  билан қисқа суҳбат уюштирди.

Ихтиёр Каримов: “Бунёдкор”ни ютиш ҳар кимга ҳам насиб қилмайди

Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган  “Шўртан” – “Бунёдкор” учрашуви ўз ниҳоясига етганидан сўнг, ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Оқ бўрилар” бош мураббий в.в.б., жамоа техник директори – Ихтиёр Тоғаевич ўйин борасида ўз фикрларини қуйидагича изоҳлади:

Миржалол Қосимов: Мақсадимиз “Бунёдкор”нинг аввалги мавқеини қайтариш

Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган “Шўртан” – “Бунёдкор” учрашуви ўз ниҳоясига етгач, ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” бош мураббийи – Миржалол Қўшоқович ўйин ҳақида ўз таассуротлари ва фикрларини қуйидагича баён қилди:

“Шўртан” навбатдаги пойтахт жамоасини мағлуб этди

Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган учрашувда Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси, пойтахтимизнинг яна бир жамоаси – “Бунёдкор”ни ўз майдонида қабул  қилди ва ушбу учрашувда кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб турнир жадвалидаги ўрнини оз бўлсада ўнглаб олишга эришди. “Оқ бўрилар”нинг ушбу учрашувдаги ягона Read More …

“Шўртан” ПФК раҳбариятиятида ўзгариш

2016 йил апрел ойидан бошлаб клубимизда бош директор лавозимда ишлаб келган Номозов Шоди Мачидович жорий йилнинг 15 апрел куни “Шўртан” – “Пахтакор” жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, саломатлиги муносабати билан истеъфога чиқди. Ҳозирги кунга келиб “Шўртан” ПФК бош директори Read More …

Зафар Полвонов: “Навбаҳор”га қарши учрашув осон ўтмайди, аммо биз ғалаба учун ўйнаймиз

Ўз майдонида олий лигамизнинг икки номдор “Локомотив” ва “Пахтакор»ларига қарши кечган баҳсда ишончли ғалабага эришган Ихтиёр Каримов бошчилигидаги “Шўртан” жамоаси мухлисларига ғалабали онларни тақдим этган футболчиларига уч кунлик таътил берилган эди.

“Шўртан” клубига қарашли “Ғузор” марказий ўйингоҳи директори Искандар Бўриев ҳақида

Инсон умри унинг ҳаётида қолдирган изи, савоб ва эзгулик ила қилинган ишлари билан баҳоланади. Искандар Бўриев ўзининг 68 йиллик умрини меҳнатга бағишлаган инсонлардан.

Игорь Таран: “Пахтакор” ҳужумкор ўйин намойиш этмади

“Шўртан” жамоаси ҳужумчиси Игор Таран олий лиганинг 6-тур доирасида “Пахтакор” билан ўтказган учрашувида ҳақиқий қаҳрамонга айланди. Шерлар дарвозасидан ўрин олган “Шўртан”нинг икки голга ҳам жамоа сардори муаллифлик қилди. Учрашувда сўнг SPORTS.uz мухбири Фахриддин Чориев Таран билан қисқача суҳбат уюштирди. Таран Read More …

Касбида хотира турнири бўлиб ўтди

Футбол миллионлар ўйини. Воҳа аҳли бу спорт турига ўзгача ёндошади. Ўз севимли жамоаларига сидқидилдан ишқибозлик қилиш билан бирга ҳаваскорлар ўртасида ҳар хил турнирлар ўтказиб туришади. Шундай турнирлардан бири дам олиш кунлари Касби тумани Қоратепа қишлоғида бўлиб ўтди. Футбол ҳаками Амриддин Read More …

Ғулом Раҳмонов: «Жамоамиз ўзига юклатилган вазифани аъло даражада бажарди»

«Шўртан» – «Пахтакор» 3:0 учрашуви якунига еткач, учрашувдаги голлардан бирининг  муаллифи, «Шўртан» жамоасининг ярим ҳимоячиси Ғулом Раҳмоновдан ўйин ҳақидаги фикрларини сўрадик.

Ғулом Раҳмонов: «Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз»

Ғузор шаҳридаги Болалар спорт мажмуаси футбол майдонида  бўлиб ўтадиган, Ёшлар лигаси 6-тур доирасидаги  “Шўртан” –“Пахтакор” туқнашувига қизиқиш катта. Бу  учрашув ҳар икки жамоа учун муҳим аҳамият касб этади.

Умар Эшмуродов: «Локомотив» устидан ҳақли ғалабага эришдик»

Олий лигамиз 5-турида Ғузорнинг “Шўртан” клуби ўз майдонида амалдаги чемпион тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши кечган баҳсда 2:0 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди. Эътиборлиси, ”Шўртан”га уч очко келтирган дастлабки гол муаллифи «оқ бўрилар» ёш ҳимоячиси Умар Эшмуродов ҳисобига ёзилди. Учрашувдан сўнг, Read More …

«Шўртан» Ғузорда «Локомотив»ни тўхтатди

Бугун Ғузорда 5-турнинг энг қизиқарли учрашуви бўлиб ўтди. Кейинги турларда омади чопмаётган «оқ бўрилар» бугун сенсацион тарзда амалдаги чемпион – «Локомотив» жамоасини мағлубиятга учратди.

Расмий хабар: Александр Волков истеъфога чикарилди

Кеча кунинг иккинчи ярмида » Шуртан» ПФК нинг Ғузордаги қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди. Унда жамоа раҳбарияти, ходимлар, мураббийлар гуруҳи ва футболчилар иштирок етишди. «Шуртан» ПФК ниниг 2017 йил футбол мавсумининг шу кунга қадар ўтказилган 4 та учрашувдан сўнги 3 Read More …

“Шўртан” ёшлари Бекободда дурранг қайд этди

Хабарингиз бор куни кеча мамлакатимиз ўзра футбол бўйича миллий чемпионатимзнинг ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, 30 март куни, Ғузорликлар сафарда,  ёшлар лигасининг 4-туридан ўрин олган учрашувларнинг бирида, Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши майдонга тушдилар ва ушбу бахсда 0:0 ҳисобида дурранг қайд этдилар. Read More …

«Шўртан» мавсумни ғалаба билан бошлади

1-тур. 4 март 2017 йил (шанба) «Шўртан» (Ғузор) – «Нефтчи» (Фарғона) – 1:0 ( 4557 мухлис) Ҳакамлар: Владислав Цейтлин (Тошкент) – 9,0, Маъмур Саидқосимов (Тошкент) – 9,0, Равиль Шаяхметов (Тошкент) – 9,0, Игорь Гармашов (Тошкент) – 9 Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент). ЎзПФЛ вакили: Read More …