“Севинч” чемпионатни ғалаба билан якунлади

Бугун “Севинч” жамоамиз чемпионатнинг сўнгги учрашувини ўз майдонида  Фарғонанинг “Нефтчи W” жамоасига қарши ўтказди. Учрашув кутилганидек жамоамиз устунлигида ўтди. Футболчиларимиз биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобни йирик 4:0 кўринишига олиб келишди. Биринчи бўлимдаги голларга Мафтуна Шойимова, Шахноза Қурбанова (2) ва Камола Рискиевалар Read More …

ФАОЛ ВА ЖОНКУЯР МУХЛИСЛАРИМИЗГА ОФАРИН! (Фотолар)

Кеча бўлиб ўтган «Насаф» – «Пахтакор» (4:0) учрашувида клубимиз мухлислари катта фаоллик кўрсатишди. Футбол ибораси билан айтсак, ҳақиқий 12-ўйинчи ролини бажаришди.

«Насаф» – «Пахтакор» учрашуви статистикаси

Бугун «Марказий» стадионимизда бўлиб ўтган марказий  учрашувга оид  статистик маълумотларини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Марҳамат танишинг. «Насаф» Кўрсаткичлар «Пахтакор» 4 Голлар 0 11 Зарбалар 6 8 Аниқ зарбалар 3 20 Қоида бўзилиши 19 3 Офсайд 2 3 Бурчак тўплари 4 20 Read More …

Рўзиқул Бердиев: “Бизни қўллаб-қуватлаган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман”

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.   -Барча мухлисларни табриклайман. Мавсум давомида бизни қўллаб-қувватлаган барча ишқибозларга, инсонларга миннатдорчилик билдираман. Чиройли ғалабага эришдик. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Лекин улар биринчи Read More …

Шота Арвеладзе: “Бугун бизда иштиёқ етишмади”

“Насаф” – “Пахтакор” (4:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Пахтакор” жамоаси устози Шота Арвеладзе иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдирди.

«Насаф»: Муҳим ўйинда ишончли ғалаба ва иккинчи кумуш медал!

“Насаф” бугун ўз майдонида жуда муҳим учрашувни ўтказди. Йил ўйини мақомига эга бўлган учрашувда жамоамиз “Пахтакор”ни йирик ҳисобда доғда қолдирди. Бу ғалаба, “аждарлар”нинг олий лигадаги 350-ғалабаси бўлди. Шунингдек “Насаф”, ўз тарихидаги иккинчи кумуш медални ва ОЧЛ-2018 йўлланмасини ҳам қўлга киритди.

“Насаф” – “Пахтакор” учрашуви трансляциясига оид маълумотлар

Анъанамизга мувофиқ, бугун Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда бўладиган  “Насаф” – “Пахтакор” учрашувининг трансляциясига оид маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Бугун “Марказий”да марказий учрашув. “Насаф” – “Пахтакор”

Бугун “Марказий” стадионимизда бўладиган турнинг марказий  учрашувида жамоамиз “Пахтакор” билан куч синашади. Бугунги учрашув кумуш медал соҳибини аниқлаб бериши мумкин. “Марказий”да футбол ишқибозлари бугун ана шундай аҳамиятга молик футбол баҳсининг гувоҳи бўлишади.   ЎзПФЛ 29-тур “Насаф” (Қарши) – “Пахтакор” (Тошкент) Read More …

«Насаф»: Чипталарнинг аксарияти сотиб бўлинди

Якшанба куни бўладиган “Насаф” – “Пахтакор” учрашувига чипталар кечадан бошлаб сотувга чиқарилган эди. Бўлажак ўйинга бўлган қизиқиш ҳар қачонгидан юқорилиги сезилиб турибди. Ҳозирги пайтда олинган маълумотларга кўра, чипталарнинг ўн мингдан ортиғи сотиб бўлинди. Ўзингизга маълум, “Марказий” стадионга йигирма бир минг Read More …

Превью: “Насаф” – “Пахтакор”

Футбол ишқибозларини 19 ноябр кунги 29-тур доирасидаги қизиқарли ва ҳаяжонли ўйинлар кутиб турибди. Жумладан, турнинг марказий учрашуви – йил ўйини дея таъриф берилаётган учрашув Қаршида, “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Шу куни “Насаф” Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси билан баҳслашади. Ушбу учрашув тақдири Read More …

“Насаф” ўз мухлислари билан фахрланади! (фотолар)

“Насаф” клубимизнинг содиқ ва жонкуяр мухлислари жуда кўп. Бундай мухлисларимиз жамоамизни ҳоҳ сафар, ҳоҳ уй учрашувлари бўлсин яқиндан қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Биз шундай мухлисларимиз билан доимо фахрланамиз!

“Насаф” – “Пахтакор” учрашувида ютуқларга эга бўлинг!

«Марказий» стадионимизда 19 ноябр якшанба куни бўладиган “Насаф” – “Пахтакор” учрашувига чипта харид қилиб, ташриф буюрган мухлислар ютуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин. Учрашувнинг танаффус пайти лотерея ўйини ўтказилади. “Насаф” – “Пахтакор” учрашуви “Марказий” стадионимизда соат 14:00да бошланади. Лотерея ўйинига қуйидаги ютуқлар қўйилган. Samsung Galaxy телефон Read More …

“Насаф” – “Пахтакор” учрашувига чипта олишга шошилинг!

Келаётган якшанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда олий лига 29-турининг марказий учрашуви бўлиб ўтади. Унда “аждарлар” ўзида “шерлар”ни қарши олади.

«Насаф»: Марказий учрашувни Қодиров бошқаради

“Насаф”  навбатдаги  29-тур учрашувини ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига қарши ўтказади. Бу учрашув натижаси жорий чемпионатдаги  кумуш медал соҳибини олдиндан аниқлаб бериши мумкин.

Ўзбекистон МТЖ Ал-Айн шаҳрида БААга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари айни пайтда Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турибди. Терма жамоа делегацияси Ал-Айн шаҳридаги «Danat Al Ain Resort» меҳмонхонасига жойлашган. Кеча миллий терма жамоа аъзолари Рўзиқул Бердиев бошчилигида “Ал-Айн” футбол клуби стадионида дастлабки машғулотларни Read More …

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААга жўнаб кетди

12 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкент Халқаро Аеропортидан БААга учиб кетди. 10 ноябрдан бери бош мураббий вазифасини бажарувчи Рўзиқул Бердиев қўл остида машғулотлар олиб бораётган миллий терма жамоамиз 14 ноябрь куни БАА терма жамоасига қарши ўртоқлик Read More …

Эшмурод Чоршанбиев хотира турнирида “Самарқанд БЎСМ-1” чемпион

“Шўртан”ПФК раҳбарияти ташаббуси билан 5-10 ноябрь кунлари Ғузор футболи асосчиси, кўплаб ғузорлик футбол севар ёшларга устозлик қилган, фидойи инсон Эшмурод Чоришанбиев хотирасига бағишланган турнири ўз поёнига этди.

ЎФФда Олий лига футбол клублари раҳбарлари билан мажлис бўлиб ўтди

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида федерация ва ПФЛ раҳбарияти ҳамда Олий лига футбол клублари раҳбарлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда 2018 йил Олий Лигада иштирок этадиган клублар олдига қўйиладиган Read More …

ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа юртимизга ташриф буюради

Хабарингиз бор, 9 ноябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновнинг Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан расмий учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда мамлакатимизда футболни ривожлантиришга асосланган дастурлар бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, Read More …

Рўзиқул Бердиев: БААга қарши учрашувда асосан ёш футболчиларни синовдан ўтказамиз

Бугун пойтахтимиздаги «Miran» меҳмонхонасида Ўзбекистон Миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи Рўзиқул Бердиев билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида шунингдек, терма жамоага жалб қилинган “Бухоро” ҳужумчиси Иван Нагаев ҳам иштирок этди. “Режамиз бўйича бугун ва эртага Тошкентда Read More …

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси шу йилнинг 10-15 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади. Бош мураббий ўқув-машғулотлар йиғинига жами 23 нафар футболчини таклиф қилди. Қуйида улар билан танишиш мумкин. Дарвозабонлар: Дилшод Ҳамроев (“Навбаҳор”), Ботирали Эргашев (“Пахтакор”), Раҳимжон Read More …

Ғузорда Эшмурод Чоршанбиев хотира турнири бўлиб ўтмоқда

“Шўртан”ПФК раҳбарияти томонидан 5-10 ноябрь кунларигача Ғузор шаҳрида “Ғузор болалар спорт мажмуаси ” футбол майдонларида  2005-2006 йилларда туғилган болалар  ўртасида воҳа футболи ривожланишига ўлкан ҳисса қушган ғузорлик  марҳум мураббий Эшмурод Чоршанбиев хотирасига бағишлаб илк турнири бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақада жами Read More …

Шахбоз Эркинов: “Пахтакор” билан йил ўйини бўлади”

“Насаф” – “Шўртан” учрашуви якунлангач, бугунги учрашувда икки тўп киритиб, жамоамиз ғалабасига катта ҳисса қўшган ҳужумчимиз Шахбоз Эркиновни суҳбатга тортдик.