Pepsi Суперлига: “Насаф” - “Бунёдкор”. Превью

Насаф

190 Ўқилди фикр билдирилган

Pepsi Суперлига: “Насаф” - “Бунёдкор”. Превью

“Насаф” навбатдаги 21-тур учрашувини ўз майдонида “Бунёдкор” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 11 август шанба куни “Марказий” стадионимизда бўлиб ўтади ва соат 20:00да бошланади.

Pepsi Суперлига. 21-тур

“НАСАФ” – “БУНЁДКОР”

11.08.2018. “Марказий” стадион. 20:00да

Бош ҳакам: Зокир Қодиров

Қанот ҳакамлари: Руслан Самандаров, Обид Жумаев

Захира ҳаками: Исхақ Ибрагимов

Назоратчи: Ноил Лутфуллин

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Ўзаро учрашувларга оид

Шу пайтгача чемпионатда бу икки жамоа 23 маротаба куч синашишган. Ўтказилган ўйинларнинг 12 тасида “Бунёдкор”нинг қўли баланд келган бўлса, 8 учрашувда кучлар тенг келган. “Насаф” футболчилари 3 ўйинда ғалаба нашидасини суришган. Тўплар фарқи – 13:32 “қалдирғочлар” фойдасига.

Биринчи даврада бўлиб ўтган ўзаро учрашувда “Бунёдкор” ғалаба қозонган эди.

Қаршидаги учрашувларга оид фактлар

“Насаф” ва “Бунёдкор” жамоалари Қаршида бунгача 11 бор куч синашишган. Шундан 2тасида “аждарлар” ғалабага эришишган. “Бунёдкор” эса Қаршидан 3 марта уч очко билан қайтган. Қаршидаги 6 учрашувда ўзаро дуранг қайд этилган. Учрашувларда дарвозаларга жами 12та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳозирча тенглик - 6:6.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда “Бунёдкор" устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 2:0 га тенг. “Бунёдкор”нинг йирик ғалабаси эса – 5:0.

“Насаф” сўнгги бор “Бунёдкор”ни Қаршида 2014 йили мағлуб этган. “Бунёдкор” жамоаси эса Қаршида ўтган йили ғалабага эришган. Бу учрашув тақдирини пенальтидан киритилган ягона гол ҳал қилган.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув натижалари:

18.08.2017. “Насаф” – “Бунёдкор” 0:1

28.05.2016. “Насаф” – “Бунёдкор” 1:1

26.10.2015. “Насаф” – “Бунёдкор” 0:0
19.05.2014. “Насаф” – “Бунёдкор” 2:0
03.11.2013. “Насаф” – “Бунёдкор” 1:0

Айни пайтда “Насаф” 26 очко билан турнир жадвалининг 8-поғонасида бормоқда. “Бунёдкор” жамоаси ҳисобида 36 очко бор ва турнир жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб турибди.

Бўлажак учрашувда жамоамизга Осиё ўйинларида иштирок этадиган уч нафар футболчиларимиз ёрдам бера олишмайди. Шунингдек “Бунёдкор” жамоаси таркибида ҳам шундай тўрт нафар жамоамизга қарши учрашувда майдонга тушмайди.

Ушбу учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори. Умид қиламизки, содиқ ва фаол мухлисларимиз 11 август куни жамоамизни қизғин қўллаб-қувватлашади. Дарвоқе ўйинга кириш ҳамма учун текин. Ўйин куни стадионимизга фақат Навоий кўчаси томонидан киришга рухсат этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув эртага, 10 август куни Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида бўлиб ўтади ва 18:00да бошланади.

Барча футбол ишқибозларини стадионимизга чорлаб қоламиз, марҳамат қилинг!

Whoops, looks like something went wrong.

1/1 ErrorException in Filesystem.php line 81: file_put_contents(): Only 0 of 260 bytes written, possibly out of free disk space

  1. in Filesystem.php line 81
  2. at HandleExceptions->handleError('2', 'file_put_contents(): Only 0 of 260 bytes written, possibly out of free disk space', '/home/vohauz/public_html/vendor/laravel/framework/src/Illuminate/Filesystem/Filesystem.php', '81', array('path' => '/home/vohauz/public_html/storage/framework/sessions/eda78f14f7f04a5cd0a58b75f47939a9212553da', 'contents' => 'a:4:{s:6:"_token";s:40:"kcKcQmV13T67imAGQrJrjekz1jCHF87YFLHljfyz";s:9:"_previous";a:1:{s:3:"url";s:23:"http://voha.uz/news/397";}s:9:"_sf2_meta";a:3:{s:1:"u";i:1537552827;s:1:"c";i:1537552827;s:1:"l";s:1:"0";}s:5:"flash";a:2:{s:3:"old";a:0:{}s:3:"new";a:0:{}}}', 'lock' => true))
  3. at file_put_contents('/home/vohauz/public_html/storage/framework/sessions/eda78f14f7f04a5cd0a58b75f47939a9212553da', 'a:4:{s:6:"_token";s:40:"kcKcQmV13T67imAGQrJrjekz1jCHF87YFLHljfyz";s:9:"_previous";a:1:{s:3:"url";s:23:"http://voha.uz/news/397";}s:9:"_sf2_meta";a:3:{s:1:"u";i:1537552827;s:1:"c";i:1537552827;s:1:"l";s:1:"0";}s:5:"flash";a:2:{s:3:"old";a:0:{}s:3:"new";a:0:{}}}', '2') in Filesystem.php line 81
  4. at Filesystem->put('/home/vohauz/public_html/storage/framework/sessions/eda78f14f7f04a5cd0a58b75f47939a9212553da', 'a:4:{s:6:"_token";s:40:"kcKcQmV13T67imAGQrJrjekz1jCHF87YFLHljfyz";s:9:"_previous";a:1:{s:3:"url";s:23:"http://voha.uz/news/397";}s:9:"_sf2_meta";a:3:{s:1:"u";i:1537552827;s:1:"c";i:1537552827;s:1:"l";s:1:"0";}s:5:"flash";a:2:{s:3:"old";a:0:{}s:3:"new";a:0:{}}}', true) in FileSessionHandler.php line 71
  5. at FileSessionHandler->write('eda78f14f7f04a5cd0a58b75f47939a9212553da', 'a:4:{s:6:"_token";s:40:"kcKcQmV13T67imAGQrJrjekz1jCHF87YFLHljfyz";s:9:"_previous";a:1:{s:3:"url";s:23:"http://voha.uz/news/397";}s:9:"_sf2_meta";a:3:{s:1:"u";i:1537552827;s:1:"c";i:1537552827;s:1:"l";s:1:"0";}s:5:"flash";a:2:{s:3:"old";a:0:{}s:3:"new";a:0:{}}}') in Store.php line 262
  6. at Store->save() in StartSession.php line 88
  7. at StartSession->terminate(object(Request), object(Response)) in Kernel.php line 145
  8. at Kernel->terminate(object(Request), object(Response)) in index.php line 58