“Насаф” – “Қизилқум” учрашувини Тўйчибоев бошқаради

Насаф

166 Ўқилди фикр билдирилган

“Насаф” – “Қизилқум” учрашувини Тўйчибоев бошқаради

“Насаф” Pepsi Суперлиганинг қолдирилган 14-тур учрашувини ҳам ўз майдонида ўтказади. Бу турда жамоамиз “Қизилқум” жамоасини қабул қилади. Учрашув 13 июл жума куни “Марказий” стадионда соат 21:00да бошланади.

Мазкур учрашувни фарғоналик ҳакам Олим Тўйчибоев бошқаради. Олим Тўйчибоевга қанотларда Максим Нехочин ва Шерзод Азамовлар ёрдам беришади. Захира ҳаками –Исхоқ Ибрагимов.

Учрашувда ҳакамлар ишини Ноил Лутфуллин назорат қилади. Тошкент шаҳридан. Учрашувда Бахтиёр Маметов комиссарлик қилади.

Pepsi Суперлигаси, 14-тур

“НАСАФ” – “ҚИЗИЛҚУМ”

13.07.2018. “Марказий” стадион. 21:00да

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев (Фарғона)

Қанот ҳакамлари: Максим Нехочин (Наманган), Шерзод Аъзамов (Тошкент)

Захира ҳаками: Исхоқ Ибрагимов (Нукус).

Назоратчи: Ноил Лутфуллин (Тошкент).

Комиссар: Бахтиёр Маметов.