Илҳом Мўминжонов: “Ёмон ўйнаб бир очко қўлга киритдик”

Насаф

206 Ўқилди фикр билдирилган

Илҳом Мўминжонов: “Ёмон ўйнаб бир очко қўлга киритдик”

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида наманганликлар устози Илҳом Мўминжонов қуйидагича фикр билдирди.

Илҳом Мўминжонов: - Бугун унчалик ҳам зўр ўйнамасдан бир очко олдик. Ўйиндан кўнглим тўлмади. Бизда мудом барқарор ўйнайдиган жамоа деярли йўқ. Шу сабабдан ҳам жамоаларимиз баъзан зўр ўйнаб, кейин бироз барқарорликни йўқотиб қўйишади. “Навбаҳор” ҳам шу сабабли бугун ўз ўйинини кўрсата олмади. Балки танаффусдан кейин биринчи ўйин бўлганига ўйинимиз қовушмагандир. Таркибга янги қўшилган легионер ва маҳаллий футболчилар ҳали мавсумнинг ҳал қилувчи ўйинларида жамоамизга наф келтиришларига умид қиламан.