Pepsi Суперлига. "Насаф" - "Навбаҳор" 1:1

Насаф

104 Ўқилди фикр билдирилган

Pepsi Суперлига. "Насаф" - "Навбаҳор" 1:1

Бугун жамоамиз 16-тур доирасида “Навбаҳор” билан баҳс олиб борди. Шарҳимиз бошида шуни маълумот тариқасида айтиб ўтмоқчимизки, маълум сабабларга кўра бир қанча асосий таркиб ўйинчиларимиз бугун жамоамизга ёрдам бера олишмади.

Шундай бўлсада, майдонга тушган футболчиларимиз жамоамизни тарк этган ва бугунги учрашувда майдонга туша олмаган ўйинчиларимизнинг йўқлигини билдиришмади. Бугунги учрашувда Дилшод Саитов ва Акмал Мозговой ва Хужоёрхон Сагдуллаевлар жамоамиз таркибида дебют учрашувини ўтказишди.

Учрашув кескин курашлар остида бошланди. Учрашувнинг 21-дақиқасида жамоамиз ҳисобда олдинга ўтиб олди. Шароф Муҳитдинов чамаси 20 метрлардан ажойиб зарба билан дарвозани аниқ нишонга олди – 1:0.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқалари ҳам кескин курашлар остида кечди. Жамоамиз гол уриш яна имкониятларга эга бўлди, аммо дастлабки бўлимда бошқа гол киритилмади. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимда таркибимиздаги иккита мажбурий ўзгариш салбий таъсир кўрсатди. Дилшод Саитов ва Азизжон Ғаниевлар жароҳат олиб майдонни тарк этишди.

Учрашувнинг 69-дақиқасида “Навбаҳор” жамоаси ҳисобни тенглаштирди. Сардор Сулаймонов гол муаллифига айланди – 1:1.

Учрашувнинг қолган дақиларида ҳам жамоамизда гол уриш учун яхши имкониятлар бўлди, аммо бу амалга ошмади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жамоамиз кўплаб вазиятлар ярата олди, аммо бу вазиятларни голга айлантиришда аниқлик етишмади.

Шундай қилиб, бугунги учрашувда асосан ёш футболчиларимиз ҳаракат қилишди ва ғалабага лойиқ ўйин намойиш этишди. Йигитларга кўрсатган ўйинлари учун ташаккур билдириб қоламиз.

Жамоамиз энди қолдирилган 14-тур учрашувини 13 июл куни ўтказади. Бу сафар “Қизилқум” жамоаси меҳмонимиз бўлади.

Pepsi Суперлига, 16-тур

“НАСАФ” – “НАВБАҲОР” 1:1 (1:0). 3126 томошабин

08.07.2018. “Марказий” стадион. 21:00да

Бош ҳакам: Ахрол Рисқуллаев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Дониёр Сайлавов (Тошкент), Ришат Нўъмонов (Тошкент)

Захира ҳаками: Абдурашид Худойберганов (Тошкент)

Назоратчи: Артем Арутюнов (Тошкент).

Комиссар: Бахтиёр Намозов.

Голлар: Шароф Муҳитдинов, 20’-1:0 – Сардор Сулаймонов, 69’-1:1

“Насаф”: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Азизжон Ғаниев (52.Шерзод Темиров, 57), 15.Дилшод Саитов (9.Амиржон Сафаров, 46), 7.Одилжон Ҳамробеков (с), 10.Бобир Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Дониёр Нарзуллаев, 38.Акмал Мозговой, 20.Ислом Кенжабоев (30.Худоёрхон Сагдуллаев, 82) 31.Сайдулло Раҳматов.

Захира: 35.Санжар Қувватов, 65.Машҳуржон Муҳаммаджонов.

“Навбаҳор”: 45.Акбар Тўраев, 22.Игорь Голбан, 6.Остон Урунов, 7.Шерзодбек Каримов (8.Аюбхон Номонов, 67), 10.Азизбек Турғунбоев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзамжон Алиев, 30.Дарко Никач (22.Рўзимбой Аҳмедов, 46), 32.Жаҳонгир Меҳмонов (с), 33.Томислав Пойович (17.Сардор Сулаймонов, 25), 44.Дарко Станоевич.

Захира: 35.Дилшод Ҳамроев, 9.Дилшод Жабборов, 14. Илҳом Бойдедаев, 15.Азамат Алланиёзов, 24.Давронбек Ҳошимов, 99. Сарвар Солиев.

Огоҳлантириш: Сайдулло Раҳматов (90+3) – Аъзамжон Алиев (46), Рўзимбой Ахмедов (77), Дарко Станоевич (80), Аюбхон Нумонов (88).