Бугун футбол. “Насаф” - “Навбаҳор”

Насаф

100 Ўқилди фикр билдирилган

Бугун футбол. “Насаф” - “Навбаҳор”

Бугун Pepsi Суперлигасининг 16-тур учрашувларига старт берилади. Бу турда жамоамиз ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади. Учрашув “Марказий” стадионимизда соат 21:00да бошланади.

Pepsi Суперлига, 16-тур

“НАСАФ” – “НАВБАҲОР”

08.07.2018. “Марказий” стадион. 21:00да

Бош ҳакам: Ахрол Рисқуллаев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Дониёр Сайлавов (Тошкент), Ришат Нўъмонов (Тошкент)

Захира ҳаками: Абдурашид Худойберганов (Тошкент)

Назоратчи – Артем Арутюнов (Тошкент).

Комиссар – Бахтиёр Намозов.

Ушбу жамоалар шу пайтгача 43 бор ўзаро куч синашишган. 22 учрашувда “аждарлар” ғалабага эришишган. 11та ўйинда “лочинлар”нинг қўли баланд келган. Қолган 10та баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 75-60 “Насаф” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Насаф” эса 76 очкони, “Навбаҳор” эса 43 очкони қўлга киритган. Ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувларида энг йирик 6:0 ҳисоби, Наманганда ва Қаршида ҳам қайд этилган.

Жамоалар Қаршида бугунгача 21 марта куч синашишган. Навбатдагиси ўзаро 22-учрашув бўлади. Бўлиб ўтган 21та учрашувнинг 18тасида “аждарлар” ғалабага эришган. Фақат 1 учрашувда муроса кўчаси танланган. Бу дуранг 2012 йили қайд этилган. Наманганликларнинг 2 учрашувда қўллари баланд келган. Бу учрашувлар 1998 ва 1999 йилги мавсумларда бўлиб ўтган.

Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувларда “Насаф” жамоаси футболчилари “Навбҳор” дарвозасини 51марта ишғол қилишган. Наманганлик футболчилар эса 18 марта гол уришга муваффақ бўлишган. Қаршида қайд этилган энг йирик ҳисоблар 5:0 (2013 йили), 5:1 (2015 йили) ва 6:0 (2016 йил) кўринишида.

Қаршидаги ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” жамоаси “Насаф”ни сўнгги бор 1999 йили мағлубиятга учратган ва 2012 йили охирги дуранг натижага эришган.

Бугун “аждарлар” ижобий натижа учун бор маҳорат ва кучларини ишга солишади. Биз жамоамизга ишонамиз. Йигитларимиз мухлисларимизни хурсанд қилиш учун борларини беришади. Албатта, бугун мухлисларнинг далдаси ҳам йигитларимизга қўшимча куч беради. Мухлисларимиздан ҳар қачонгидан фаол бўлишларини сўраб қоламиз. Барча клубимиз ишқибозларини бугунги ўйинга чорлаб қоламиз.

“Марказий”га марҳамат!