Николай Минчев энди “Насаф” ПФКда спорт директори вазифасида ишлайди

Насаф

211 Ўқилди фикр билдирилган

Николай Минчев энди “Насаф” ПФКда спорт директори вазифасида ишлайди

“Насаф” ПФКда бунгача спорт директори вазифасида ишлаган В.Н.Ни билан ўзаро шартнома бекор қилинди.

Бунгача “Насаф” футбол клубида таҳлилчи-мураббий вазифасида ишлаган Николай Ильич Минчев бундан буён “Насаф” ПФКда спорт директори лавозимида фаолият юритади.

Ўзингизга маълум, Николай Минчев 2009 – 2010 йиллар ҳимоячи сифатида жамоамиз шарафини ҳимоя ҳам қилган. Шундан сўнг фаолиятини хорижий клубларда давом эттирди. 2016 йилдан эса, жамоамиз мураббийлар штабида фаолиятини давом эттирди.

Ушбу мутахасис энди расман клубимиз спорт директори лавозимида ишлайди.

Николай Минчевга клубимиз раҳбарияти, футболчилари, мураббийлари ва барча ходимлари номидан янги лавозимида муваффақиятлар тилаймиз.