“Насаф” ўз таркибига янги футболчиларни қўшиб олди

Насаф

560 Ўқилди фикр билдирилган

“Насаф” ўз таркибига янги футболчиларни қўшиб олди

Бунгача Самарқанднинг “Динамо” клубида фаолият юритган Амиржон Сафаров энди “Насаф” клуби шарафини ҳимоя қилади. Футболчи билан клуб ўртасида шартнома имзоланиб, рўйхатдан ўтказилди. Шартномага кўра, футболчи йил охиригача жамоамиз сафида тўп тепади.

Исми фамилияси: Амиржон Сафаров

Туғилган санаси: 18 феврал 1995 йил (23 ёш)

Туғилган жойи: Самарқанд шаҳри

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Амплуаси: ҳужумчи

Бўйи: 180 см

Оғирлиги: 74 кг

Рақами: 9

“Насаф” футбол академияси тарбияланувчиси бўлган ва сўнгги пайтда Термизнинг “Сурхон” жамоасида тўп тепган Илҳомжон Алижонов ҳам жамоамизга қайтарилди.

Исми фамилияси: Илҳомжон Алижонов

Туғилган санаси: 5 март 1998 йил (20 ёш)

Туғилган жойи: Мингбулоқ, Наманган вилояти

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Амплуаси: ҳимоячи

Бўйи: 176 см

Оғирлиги: 67 кг

Рақами: 33

Ушбу футболчиларимизга жамоамиз сафидаги фаолиятига зафарлар тилаймиз.