Бугун ёшларимиз баҳслашади. “Насаф” – “Навбаҳор”

Насаф

81 Ўқилди фикр билдирилган

Бугун ёшларимиз баҳслашади. “Насаф” – “Навбаҳор”

Бугун ёшларимиз 16-тур доирасидаги баҳсда майдонга тушади. “Насаф” ёшлари ўз майдонида “Навбаҳор” ёшларини қабул қилишади. Учрашув Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида соат 18:30да бошланади.

Ёшлар лигаси-2018, 16-тур

“Насаф” (Қарши) – “Навбаҳор” (Наманган)

07.07.2018. Спутник қўрғонидаги майдон. 18:30да

Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов (Тошкент), Артем Калинин (Қарши), Фарҳод Усмонов (Қарши), Ҳуснора Жумаева (Қарши)

Назоратчи: Артем Арутюнов (Тошкент)

Учрашув комиссари: Бахтиёр Намозов

Ўзингизга маълум, ёшларимиз “Навбаҳор” ёшлари билан бу йилги биринчиликнинг 5-тур доирасида Наманганда куч синашган эди. Ушбу учрашув 6 апрел куни бўлиб ўтган эди. Бу учрашувда Зафар Холмуродов шогирдлари кичик 1-0 ҳисобида устун келишган. Дониёр Нарзуллаевнинг 68-дақиқада киритган голи жамоамизга уч очко тақдим этган.

Ёшларимиз бу йилги лигада ўтказган 14 учрашувининг 5тасида ғалаба ва яна 6 учрашувда дуранг, 3 учрашувда эса мағлуб бўлишган. 21 очко тўплашиб, турнир жадвалининг 6-поғонасини банд этиб туришибди. Рақиблари дарвозасига 17та тўп киритишиб, ўз дарвозасидан 16та тўп олиб чиқишган.

Хўш, меҳмонлар бу йилги лигада қандай иштирок этишмоқда? “Навбаҳор” ёшлари ўтказган 14 учрашувнинг 6тасида ғалабага эришган, 3 учрашувда дуранг ва қолган 5 учрашувда мағлуб бўлишган. Улар ҳам шу пайтгача 21 очко жамғаришган ва турнир жадвалида бизга нисбатан бир поғона пастда 7-ўринда боришмоқда. Рақиблари дарвозасига 19та тўп киритишиб, ўз дарвозасидан 23та тўп олиб чиқишган.

Кўриб турганиздек, бу ҳолат учрашувнинг қизиқарли бўлишини таъминлайди. Чунки, учрашувни ўз майдонида ўтказаётган ёшларимиз турнир жадвалидаги мавқиени мустаҳкамлаб олишга ҳаракат қилади.

Қолаверса, ёшларимиз ўз майдоинда доимо мазмунли ва ҳужумкор ўйин намойиш этишади.

Шундай экан, қизиқарли учрашувни ўтказиб юборманг. Барча футбол ишқибозларини бугунги ўйинга таклиф этиб қоламиз.